Кўпчилик 35 ёшли футболчининг катта ютуғини хурсандчилик билан қабул қилмоқда. Масалан, унинг Қатарда яшаган меҳмонхона хонаси музейга айлантирилади. «ПСЖ» юлдузи, агар хоҳласа, сиёсий фаолиятга ҳам тайёр, кўплаб ҳамюртлари унга мамлакатнинг кейинги президент бўлиши учун овоз беришга шай. Аммо мамлакатдаги баъзи одамлар ўз мамлакатини шон-шуҳратга етаклаган инсонни улуғлаш учун сайловни кутиш жуда узоқ, деб қарор қилишди. ЖЧ финалидан сўнг, Лионель исмли болалар туғилиши аввалги ойлик маълумотларга нисбатан 700 фоизга ошган. Бу борадаги энг катта ўсиш Франция устидан қозонилган ғалабадан тахминан 9 ой ўтгач содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилинмоқда. Маълумот учун, Месси Аргентина охирги марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан бир йил ўтиб (1987 йилда) туғилган. Айнан ўша чемпионликдан сўнг Диего Марадона исми Мексикадаги чақалоқларга энг кўп қўйилгани қайд этилганди.