Месси Каталонияда!

Месси Каталонияда!

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси 22 апрель куни Франциядан Каталонияга келди.

Инсайдер Жерар Ромеронинг ёзишича, 35 ёшли аргентиналик форвард оммага кўриниш бермаслик учун аэропортнинг яширин йўли орқали чиқиб кетган. Қайд этилишича, Лионелнинг оиласи шу куни Париждан 15та жомадон билан қайтган. У ёзда «ПСЖ»ни тарк этиши кутилаётгани сабаб Париждан Барселонага қайтишга ҳозирлик кўраётгани айтилмоқда. Аввалроқ, Месси парижликлар билан амалдаги келишувни узайтирмаётгани ва эркин агент сифатида «Барса»га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу орада «Барселона» футболчилари Лионель Мессининг қайтишидан ҳаяжонда. Diario Sport хабарига кўра, бош мураббий Хави кийиниш хонасида аргентиналик футболчининг Каталония клубига қайтиши мумкинлигини аллақачон айтган. Манбага кўра, «Барса»нинг «оғир вазнли футболчилари» (асосий ўйинчилар) афсонанинг қайтишига розилик беришган. «Кўк-анорранглилар» аргентиналик футболчини АҚШда бўлиб ўтадиган ёзги мавсумолди турнеси бошланишидан аввал - яъни 19 июлгача ўз сафига қўшиб олмоқчи. Хави бутун жамоа мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўришини истайди. Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Месси 2004 йилдан 2021 йилгача «Барса»да ўйнаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.