“Металлург” ПФК фаолиятини тўхтатиш арафасида

“Металлург” ПФК фаолиятини тўхтатиш арафасида

Унинг ўрнида ҳаваскорлар жамоаси ташкил қилинади

Эшитишимизга қараганда Ўзбекистон Металлургия Комбинати раҳбариятида юз берган ўзгариш ортидан “Металлург” жамоаси фаолияти тўхтатиладиган бўлди. Унинг ўрнида ҳаваскорлар жамоаси ташкил этилади. Хоттоки, бу ҳақида клуб футболчилари ва ҳодимлари огоҳлантирилган. Биз бекободлик мухлисларни тушкунликка тушириб қўйган мазкур маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида кичик суриштирув ўтказдик ва хабарлар ўз тасдиғини топди. Бизга айтилишича, вазият ҳозирча ўзгаришсиз қолмоқда. Бу эса ўзбек футболига бефарқ бўлмаган ҳар кимни ҳавотирга солади.

Қизиқ, жорий йил бор куч ғайратини ишга солиб, спорт принциплари асосида Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолган жамоа тақдири биргина қарорга боғлиқми? Кундалик юмушлардан чалғиб, маданий ҳордиқ чиқаришни истаган бекобод халқи катта футболдан мосуво қилингач қаерга боради? Ачинарлиси, агар Комбинат раҳбарлари ўз қарорларида қатъий туриб оладиган бўлишса “Металлург”ни мажбуран ушлаб туришдан ПФЛ ҳам манфатдор бўлмайди.

Бордию, клуб фаолияти ҳақиқатдан ҳам тўхтатиладиган бўлса, бизнингча жорий йил якунларига кўра Про лигага тушиб кетган “Локомотив” яна элитага қайтарилади. У ҳолда яқиндагина ОАВ олдида келгуси режалар юзасидан ҳисобот топширган ПФЛ учун яна қўшимча муаммолар келиб чиқади. Насиб қилса бу борада келгусида янада кенгроқ мулоҳаза юритишга ҳаракат қиламиз. Эхтимол, унгача барчаси ижобий томонга ҳал этилар. Ҳар ҳолда шундан умидвормиз. Зеро “Металлург” шу кунгача ўзбек футболининг кичик бўлсада бир қисми бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бекободда катта футбол яшаши керак...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.