«Милан» Габбияни қайтармоқчи

«Милан» Габбияни қайтармоқчи

Италиянинг «Милан» клуби жорий мавсумни «Вильярреал»да ўтказаётган марказий ҳимоячиси Маттео Габбияни ижарадан қайтариб олмоқчи.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «россонерилар» 24 ёшли италияликни қайтариш бўйича «сариқ сувости кемаси» билан музокаралар олиб бормоқда. Қайд этилишича, Габбиянинг ўзи мавсум ўртасида «Вильярреал»даги ижарасини тугатиб, Миланга қайтишга тайёр. Маттеони ортга қайтариш орқали «россонери» пул тежашни ва янги марказий ҳимоячи сотиб олишга маблағ сарфламасликни истайди. Жорий мавсум Габбия Испания Ла Лигасининг 7та ўйинида майдонга тушди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.