«Милан» Кейта вариантига қайтди

«Милан» Кейта вариантига қайтди

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Наби Кейтага ҳамон «Милан» қизиқиш билдирмоқда.

28 ёшли футболчи «Ливерпуль» билан июнь ойида тугайдиган шартномасини узайтириш ниятида эмас. Бир неча ҳафта олдин, «Милан» аллақачон гвинеялик билан боғлангани маълум бўлди, аммо музокаралар муваффақиятсиз якунланди. Caught Offside хабарига кўра, трансфер ҳали ҳам амалга ошиши мумкин - «россонерилар» раҳбарияти ҳамон ярим ҳимоячини ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрмоқда. Наби Кейта 2018 йилдан буён «қизилдар» сафида тўп суради. Жорий мавсумда у Юрген Клопп жамоаси сафида 13та ўйинда иштирок этиб, гол ура олмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.