«Милан» Тетени кўзлаяпти

«Милан» Тетени кўзлаяпти

Calciomercato хабарига кўра, «Милан» «Шахтёр» билан қанот ярим ҳужумчиси Тетени трансфер қилиш имконияти борасида боғланган.

Италияликлар қишки трансфер ойнасида потенциал келишув ҳақида ўйлашмоқда. 22 ёшли бразилиялик футболчи ҳозирда ижара асосида «Лион»да ўйнайди, бироқ Лоран Блан тайинлангач, у асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Агар клубда тўлиқ трансфер бўйича таклифлар бўлса, футболчи январда «Шахтёр»га қайтиши мумкин. Қайд этилишича, «кончилар» Тетени кейинги йилнинг декабрь ойида текин қўйиб юбормаслик учун сотишга тайёр бўлишади. Transfermarkt портали вингерни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.