Милан юбилейга тайёргарлик кўрмоқда

Милан юбилейга тайёргарлик кўрмоқда

Италиянинг "Милан" клуби расмий сайти клубнинг 125 йиллигига бағишланган ретро формасини тақдим этди. Жамоа 15 декабрь куни “Женоа” билан А Серия 16-тур учрашувида илк бор янги либосда майдонга тушади.

Клуб ташкил этилган кунни нишонлаш учун ушбу ретро трикотаждан бор-йўғи 1899 дона ишлаб чиқарилади, уларнинг ҳар бири ўзига хос серия рақами ва эксклюзив ўрамига эга – бу фидойи мухлислар учун ҳақиқий коллекция буюмидир. 

 Кенг чизиқли дизайн биринчи марта 1950 йилларда "россонери" либосида пайдо бўлган ва кейинчалик, айниқса, 1980 йилларнинг охиридан бошлаб, клубнинг энг машҳур халқаро ғалабалари билан синонимга айланди. 

“Кўйлакнинг ички қисмида 1980 йиллардаги Милан рамзи тасвирланган бўлиб, унга “АC Милан 125” ёзуви қўйилган, бу клуб тарихидаги ушбу муҳим босқични белгилаб беради”, — дейилади Милан баёнотида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.