РЕЙТИНГ: Эффекти паст операция
Give me Sport нашри АПЛ тарихига назар солиб, ўз талқинидаги энг ёмон трансферлар рўйхатини шакллантирди.
«Ливерпуль» толмас Жеймс Милнер билан муносиб тарз-да хайрлашмоқда.
Жумладан, «Энфилд» стадиони ходимлари томонидан фахрий футболчига оригинал совға тортиқ этилди. Маъноли ва эсда қоладиган ажойиб совға!
Ҳа, «Энфилд»нинг аҳил жамоаси Жеймс Милнерни «Ливерпуль» либосидаги охирги ўйини олдидан махсус хайрлашув совғаси билан сийлади. 37 ёшли футболчи афсонавий «Коп» яқинида жойлашган 11 метрлик нуқта майдонидан кесиб олинган бир бўлагини қабул қилиб олди. Совғага илова қилинган ёзув ҳам зўр: «Жеймсга. 8 йил давомида нуқталаримизни йўқотиш билан шуғуллангани учун! Марҳамат, энди ўзинг 1та нуқтага ғамхўрлик қилиб кўр». Бу совға аниқ маънога эга, албатта. Бинобарин, Милнер пенальтидан гол уриш қобилияти билан ҳам танилди. Рақамларда айтсак, «Ливерпул»даги 8 йиллик фаолияти давомида 11 метрлик нуқтадан 19 марта муваффақиятли зарба йўллади.
Эътиборлиси, ярим ҳимоячи бундай ноодатий совға суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига қўйди ва янада мазмунли изоҳ қолдирди: «Қандай зўр совға! Босим йўқ, лекин қайчи ва пуштиранг чизғичимни қўлга олмасам бўлди...» Қизиқ, Милнер «Энфилд»дан олинган шахсий чим бўлагини қаерда сақларкин?
Give me Sport нашри АПЛ тарихига назар солиб, ўз талқинидаги энг ёмон трансферлар рўйхатини шакллантирди.
Болгариялик Христо Стоичков 1990 йили Софиянинг ЦСКА клуби сафида тўп суриб, «Олтин бутса» совринини ютади, кейин тўғри «Барселона»га йўл олади.
Муҳтарам мухлис! Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан олдин олимпия термамизнинг U-23 Осиё кубогидаги иштироки ва Суперлига 6-тур ўйинларини бир-бирига боғловчи уйғунлик хусусида бош қотирдик, шунга мос сарлавҳа, мавзу изладик.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789