Милош Милоевич: «Пахтакор» жуда имтиёзли жамоа...»

Милош Милоевич: «Пахтакор» жуда имтиёзли жамоа...»

Шунингдек, «Ал Васл» бош мураббийи Милош Милоевич ҳам «Пахтакор»га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб қуйидагича фикр билдирди:

- Эртага бизни қийин ўйин кутмоқда. «Пахтакор» жуда ҳам интизомли жамоа. Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Жароҳат олганлар? 3 нафар футболчиларимиздан фойдалана олмаймиз. Уларнинг ўрнини бошқа ўйинчилар билан тўлдирамиз. Жамоанинг жисмоний ҳолати? Тиғиз тақвимда ўйнашга тўғри келябди. Бунга мослашишга ҳаракат қилиш керак. Баъзида футболчиларга тез-тез ўйнаш ёқади.  
«Пахтакор»дан кучлимизми? Ҳозирги кунда кўпчилик жамоалар даражасини футболчиларнинг трансфер баҳоси ва қаердан эканлигига қараб баҳолайди. Лекин барчаси майдонда ҳал бўлади. «Пахтакор» доим ўз уйида рақибларга муносиб қаршилик кўрсата олади. 
«Пахтакор»нинг ёш ўйинчилари яхши ўйин кўрсатишмоқда. Масалан, Усмоновнинг ўйини яхши экан. Тўғри, улар кўп гол уришмаяпти. Аммо ўз дарвозасидан кам тўп олиб чиқяпти...
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» — «Ал Васл» ўйини 17 сентябр куни «Жар» стадионида соат 19:00да ўтказилади.