Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Алекс Бальде миллат қаҳрамони мақомида. «Барселона» ҳимоячисини Гвинея-Бисауда миллий қаҳрамондек қарши олишди.
У ҳаттоки, мамлакат президенти қабулида ҳам бўлди. Хуллас, еврофутбол миқёсида катта юлдуз саналмайдиган Алекс бутун мамлакат меҳрини яққол ҳис қилди.
«Барселона» ҳимоячиси бу сафар ёзги таътилни Ғарбий Африкада ўтказишни лозим топди. У сафар олдидан мақсади аждодлари яшаган юртга яқинлашиш эканлигини яширмади. Маълумот учун, Алекс Бальденинг ўзи Испанияда туғилган, отаси эса Гвинея-Бисаудан. Футболчи Африка бўйлаб саёҳатга акаси Эди ҳамроҳлигида чиқди. Қарангки, унинг сафари шов-шувли воқеликларга уланиб кетди.
Бальде отасининг ватанида нафақат оломон ичида қолиб, мухлисларнинг чексиз меҳр-муҳаббатларини яққол ҳис қилди, балки мамлакат президенти қабулига ҳам кирди. Гвинея-Бисау раҳбари Умаро Сиссоко Эмбало учрашувда Алекс билан самимий чақчақлашди, якунда унинг футболкаси билан суратга ҳам тушди. Айтиш керак, Бальде «Барселона»нинг асосий таркибидан бирданига жой олиш ва ишончли ўйнай бошлаш орқали дунё миқёсида шуҳрат қозонди. У ўйиндан ўйинга кучлироқ таассурот уйғотди ва қатъияти, саъй-ҳаракатлари эвазига Испания миллий жамоасидан чақирув олди. Алекс шу аснода Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида «қизил фурия» сафида дебют қилди. Шунга қарамай, Гвинея-Бисауда унга миллат қаҳрамони даражасида муносабатда бўлишди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789