Клуб раҳбарияти бош мураббийни истефога чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади инсайдер Николо Скира. «Болонья» янги мураббий лавозимига асосий номзодларни аниқлаб бўлди. Ушбу рўйхатга учта мутахассис киритилган: Паулу Соуза, Клаудио Раньери ва Тиаго Мотта. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. «А» сериянинг бешта учрашувида «Болонья» бор-йўғи 3 очко тўплади. Эслатиб ўтамиз, Михайлович вақти-вақти билан лейкемия билан курашади. Мураббий касаллик ҳақида илк бор 2019 йилнинг июлида гапирган.