ММА жангчиси Амин Эргашев «Қизилқум» ФК бош директори этиб тайинланди

ММА жангчиси Амин Эргашев «Қизилқум» ФК бош директори этиб тайинланди

Суперлига иштирокчиси «Қизилқум» клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, «Қизилқум» жамоаси қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда ташкилий масала кўрилган.
«Шу пайтгача жамоа бош директори вазифасини бажариб келаётган Алишер Холиқов ўрнига Эргашев Амин Абдурасулович тайинланди. Алишер Холиқов эса эндиликда жамоанинг спорт директори лавозимида ишлайди. Шу вақтга қадар ушбу лавозимда ишлаб келаётган Воҳид Шодиев эса техник директор лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди», - дейилади Навоий клуби хабарида.
Маълумот учун, «Қизилқум» ПФК бош директори этиб тайинланган Амин Эргашев 1986 йил Навоий вилояти, Кармана туманида туғилган. У шу кунгача спортнинг ММА (аралаш яккакураш) тури бўйича фаолиятини олиб борган. Бир нечта жангларда ғалаба қозониб, турли камарларни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» 11 ўйиндан кейин 6 очко билан 13-ўринда бормоқда.