Мориясу Японияни бошқаришда давом этади

Мориясу Японияни бошқаришда давом этади

Япония футбол федерацияси мамлакат миллий жамоасининг Қатарда ўтган жаҳон чемпионатидаги иштирокини муваффақиятли натижа деб топди.

«Самурайлар» ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Германия ва Испания миллий жамоаларини мағлуб этиб, 1/8 финалда Хорватияга қарши ўйинда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишганди. ЯФФ ушбу натижани муваффақиятли деб топиб, миллий жамоа бош мураббийи Хадзимэ Мориясу билан 2026 йилга қадар белгиланган янги шартнома имзолади. «Япония бош мураббийи сифатидаги фаолиятим менга катта завқ улашмоқда. ЖЧ-2022даги ўйинларимиздан фахрланаман. Шу боис янги таклифни қабул қилишга қарор қилдим», - дейди Мориясу. 54 ёшли мутахассис 2018 йилдан буён кунчиқар юрт мамлакати миллий жамоасини бошқариб келмоқда. У футболчи сифатида 1992 йил Япония миллий жамоаси билан Осиё чемпионига айланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.