Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Кутилмаган янгилик: Юрген Клинсманн Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийига айланди, у португалиялик Паулу Бенту ўрнини эгаллади.
Яқин ўтмишнинг энг моҳир ҳужумчиларидан бири мураббийлик соҳасига 3 йиллик танаффусдан кейин қайтди. 2019 йил ноябридан 2020 йил февралигача «Герта»ни бошқариб, раҳбарият билан келиша олмагани сабабли клубни тарк этганди. Германиялик мутахассис Корея терма жамоасидаги дебютини 24 март санасида Ульсандаги Колумбияга қарши ўртоқлик учрашуви билан нишонлади.
Сўнгги йилларда Клинсманн нима билан шуғулланди?
Клоппнинг номдош касбдоши АҚШда яшаб, хайрия ишлари билан шуғулланди, ТВда эксперт сифатида тез-тез кўрсатувларда иштирок этди. 2021 йил апрелида уни «Тоттенхэм»дан истеъфога чиқарилган Моуриньо ўрнига номзодлардан бири сифатида эътироф этишганди. Ўшанда Юрген ишга жойлашишга оид саволга қуйидагича жавоб берганди: «Мен ҳеч қачон Германия терма жамоасини ЖЧда бошқараман, деб ўйламагандим (ЖЧ-2006да 3-ўрин), мен ҳеч қачон АҚШ терма жамоасида ёки «Бавария»да 6 йил ишлайман, деб ўйламагандим. Бир неча ойдан кейин ким «Тоттенхэм»нинг мураббийи бўлишини кўрамиз».
Тўғри, иш музокараларга етиб бормади: лондонликлар мавсумни АПЛ тарихидаги энг ёш мураббийга айланган Райан Мэйсон билан якунладилар, ёзда Нуну Эшпириту Санту бош мураббий лавозимини эгаллади.
ЖЧ-2022 ўтаётган вақтда Клинсманн Эрон терма жамоасини танқид қилиш билан медиа майдонига кириб келди. ВВС мухбири билан суҳбат чоғида у эронликлар Уэльсни ҳакамлар ёрдами эвазига қўлга киритишган, деган фикр билдирди: «Карлуш (Кейруш) Эрон миллий терма жамоаси ва маданиятига жуда мос тушади. У Колумбия билан муваффақиятга эриша олмади. Кейин Миср билан саралашдан ўта олмади. Сўнгги мундиал арафасида бунгача узоқ ишлаган Эрон терма жамоасига келди. Бу жамоа қандай ўйнаши - тасодиф эмас, балки улар маданиятининг бир бўлаги. Улар доимо ҳакамлар билан ишлашади-захирадаги арбитрлар ва қанот ҳакамларига босим ўтказишади. Майдонда биз кўрмаган жуда кўп можаролар бўлиб ўтди. Улар шу тариқа рақиблари ўйинини издан чиқаришлари мумкин. Агар Уэльсга қарши учрашувни бошқа ҳакам бошқарганида, ҳаммаси ўзгача бўларди. Арбитр атрофида 5 нафар эронлик футболчининг мунтазам айланиб юриши Уэльсга манфаат келтирмади».
Кейруш Клинсманнга жавоб қайтарди: «Ҳурматли Юрген! Сиз мени Карлуш, деб аташни лозим топганингиз сабабли, мен ҳам сизни Юрген дейишга ҳақлиман, деб ҳисоблайман. Мен билан шахсан таниш бўлмасангизда, табиатимни шубҳа остига қўйдингиз. Футбол майдонидаги нуфузингиздан қатъий назар, Эрон, унинг маданияти ва миллий жамоаси, шунингдек, менинг шогирдларим хусусида билдирган фикрларингиз - футбол учун шармандалик. Бизнинг поклигимизни ҳеч ким буза олмайди. Сизни меҳмон сифатида миллий жамоамиз лагерига таклиф этишни истаймиз. У ерда сиз футболчилар билан суҳбат қуриб, улардан мамлакат ҳақида, эронликлар, узоқ йиллик тарихга эга форс санъати ва адабиёти, маданиятидан хабардор бўлардингиз. Шунингдек, эронликлар футболни қанчалик севишларини билиб олардингиз. Америкалик немис сифатида сиз ўзгача қадриятларни қўллаб-қувватлашингиз тушунарли. Ҳар қандай кишини қаттиқ ранжитадиган ва ҳамиятига оғир ботадиган фикр-мулоҳазаларингизга жавобан сизни қораламоқчи эмасмиз, ўз Оиламизда кўришдан мамнун бўламиз. Ва шу билан биргаликда, сизнинг ЖЧ-2022 илмий-техник гуруҳи аъзоси эканлигингизни ФИФА инобатга олиб, қандай қарор қабул қилишини диққат билан кузатамиз. Сиз лагеримизга ташриф буюришга улгурмасдан истеъфога йўл олишингизни кутамиз».
BBC Breakfastга берган интервьюсида Юрген қуйидагича изоҳ берди: «Буларнинг барчаси контекстдан олинган. Карлушга қўнғироқ қилиб, вазиятни юмшатишга уриниб кўраман. Мен ҳеч қачон Карлуш ва Эрон терма жамоаси таркибини танқид қилган эмасман. Кимдир мени рефери захира ўйинчиларига танбеҳ бергани учун танқид қилди, деб ўйлабди. Бироқ мен шунчаки, уларнинг футболга ўта эҳтиросли ёндашувини назарда тутгандим. Захира ўриндиғи ўйин билан тирик, доимий ҳаракатда. Карлуш эса тиниб-тинчимас мураббий. Майдон четидан туриб ўйинчиларини жонлантириб туради».
Жанубий Корея термасининг ишлари қандай?
Паулу Бенту даврида жамоа тўп назорати ва қисқа узатмаларга кўпроқ эътибор қаратди ва бу ўз самарасини берди: 57та ўйинда 35 ғалаба, 13 дуранг ва 9 мағлубият. Қатар мундиалининг гуруҳ босқичида корейслар Португалияни енгиб, плей-оффга чиқишди. Лекин 1/8 финалда Бразилияга имкониятни бой беришди, 1:4. Жамоанинг динамикаси талаб даражасида: 2022 йилда 20та ўйинни 12та ғалаба, 3та дуранг ва 5та мағлубият билан якунлади. ЖЧ ниҳоясига етгач, Паулу Бенту чарчаб қолганлигини айтиб, лавозимини тарк этди. Энди навбат Клинсманнга келди. Табиийки, жамоа мухлислари янги бош мураббийдан янада ёрқин ўйинларни кутадилар, айниқса, Сон Хюн Миндек етакчи айни чўққида турган паллада.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789