Мусиала учун 110 миллион!

Мусиала учун 110 миллион!

Каталониянинг «Барселона» клуби ёзда ҳужум чизиғини жиддий кучайтирмоқчи.

Fichajes нашри хабарига кўра, «Бавария» ҳужумкор ўйинчиси Жамал Мусиала «кўк-анорранглилар» радарига тушиб қолган. Жамоа устози Хави Эрнандес Мусиала билан шартнома имзолаш ташаббускорларидан бири. Мутахассиснинг фикрича, Жамалда дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланиш имконияти бор. 20 ёшли футболчи «Бавария» сафида 2020 йилнинг ёзидан буён тўп суради. Мусиаланинг мюнхенликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Ҳужумчининг трансфер қиймати 110 миллион еврога баҳоланмоқда. Германиялик футболчи Бундеслиганинг жорий мавсумида 33та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урди ва шерикларига 10та самарали узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.