Мусиала барчасидан хабардор

Мусиала барчасидан хабардор

"Бавария" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала Мюнхен клуби билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида берилган саволга жавоб берди. Бу ҳақда Германиянинг "Redaktions Netzwerks" нашри маълумот қайтарди.

- Ҳозирги вақтда асосий диққатим миллий терма жамоа ва "Бавария"даги ўйинларга қаратилган. Кўплаб клублар атрофимдаги вазиятни кузатаётганидан хабарим бор. Бироқ, ўзимга иложи борича камроқ босим ўтказишга ҳаракат қиляпман. 

Мен учун ўз ҳолатимда қолиш ва имкониятларимдан тўлиқ фойдаланиш муҳим, - деди ярим ҳимоячи. 

Маълумот учун, жорий мавсумда Мусиала "Бавария" таркибида барча турнирларда 13 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.