Музокара давом этмоқда...

Музокара давом этмоқда...

«Барселона» «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жоау Канселу билан ижара шартномасини имзолашга яқин турибди.

Фабрицио Романо хабарига кўра, 29 ёшли футболчининг ўзи аллақачон «кўк-анорранглилар» билан шахсий келишувга эришган ва ҳозирда клублар ўзаро келишиб олишлари қолган холос. Бу яқин кунларда содир бўлиши кутилмоқда. «Барселона» шу ҳафта ушбу трансферни ёпиш режалаштирган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги шартномада ижара муддати тугаганидан кейин каталонияликлар 29 ёшли ҳимоячининг ҳуқуқларини сотиб олиши ҳақидаги бандни ўз ичига олиши, аммо бу мажбурий бўлмаслиги ҳақида хабар берилганди. Маълумот учун, португалиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Бавария»да ижара асосида ўтказди ва Бундеслиганинг 15 ўйинида 1та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт футболчининг бозор нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.