«МЮ» де Йонг ҳақини тўлашга тайёр

«МЮ» де Йонг ҳақини тўлашга тайёр

«Манчестер Юнайтед» яна бир бор «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни Англияга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи, деб хабар беради Diario Sport.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби нидерландиялик футболчини шу ёзда сотмоқчи ёки уни маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлишга кўндириш ниятида. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам «Барселона»да қолишни истамоқда. Манбанинг хабарига кўра, «манкунианликлар» раҳбарияти нафақат де Йонгга испан клубида олаётган маошини тўлашга, балки «Барселона»нинг футболчи олдидаги 17 миллион евро қарзини тўлиқ қоплашга ҳам тайёр. Нидерландиялик футболчи бу шартларга рози бўлса, «қизил иблислар»нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Олдинроқ де Йонгга «Челси» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. 25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда «Барселона» сафида 45 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Нидерландия терма жамоаси футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.