«МЮ» Йорони илиб кетиши мумкин

«МЮ» Йорони илиб кетиши мумкин

Европа матбуоти «Реал» клуби «Лилл»нинг 18 ёшли ҳимоячиси Лени Йорони ўз сафига қўшиб олишга яқин турганини ёзмоқда.

Бироқ сўнгги маълумотларга қараганда, «Манчестер Юнайтед» катта ҳаражатлар эвазига бу трансферни барбод қилиши мумкин. Журналист Набил Желлитнинг ёзишича, «МЮ» Лени Йоро трансфери учун французларга 50 миллион евро ва яна қўшимча бонуслар ваъда қиляпти. Бу сумма «Реал» таклиф қилган маблағдан сезиларли даражада кўплиги айтилмоқда. Манбага кўра, «Лилль» раҳбарияти манчестерликларнинг таклифини қабул қилишни маъқул кўрган. Лени Йоро учун «Реал» варианти бирламчи ҳисобланади. Бироқ «Юнайтед» мутасаддилари ўйинчини Мадридга кўчиб ўтиш фикридан қайтаришга уриниб кўради.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.