«МЮ» Кейн масаласини ҳал қилди чоғи...

«МЮ» Кейн масаласини ҳал қилди чоғи...

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида Гарри Кейнни сотиб олмоқчи.

Ҳужумчи билан шартнома имзолаш учун «қизил иблислар» ўз футболчиси - ҳозирда «Ноттингем Форест»да ижара асосида ўйнаётган дарвозабон Дин Хендерсондан фойдаланишга тайёр. «Тоттенхэм» Уго Льориснинг ўрнига узоқ муддатга ўринбосар қидирмоқда ва Хендерсонни нишонда ушлаб турибди, «манкунианликлар» эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилишади, деб ёзмоқда Manchester Evening News ўз саҳифаларида. Аввалроқ матбуотда «Манчестер Юнайтед» 29 ёшли Харри Кейн учун 100 миллион еврогача тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Тоттенхэм» бундай таклифни кўриб чиқишга тайёрми ёки йўқлиги ҳозирча аниқ эмас.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.