«МЮ» Тимбер бўйича музокараларни бошлади

«МЮ» Тимбер бўйича музокараларни бошлади

«Манчестер Юнайтед» «Аякс» ҳимоячиси Юрриен Тимберга қизиқиш билдирмоқда.

Инглиз клуби 20 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. «МЮ»нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг футболчи билан Амстердам жамоасидаги ишидан яхши таниш. Тен Хаг қўл остида Тимбер 2020 йил март ойида Нидерландия чемпионатидаги дебютини ўтказган ва шундан сўнг «Аякс»нинг асосий таркибидан ўрин олган. Амстердамликлар ҳимоячи учун тахминан 50 млн евро талаб қилишади. Тимбер ўтган мавсумда Эридивизида 30та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.