«МЮ»нинг даҳшатли статистикаси

«МЮ»нинг даҳшатли статистикаси

«Манчестер Юнайтед» сэр Алекс Фергюсон клубни тарк этганидан сўнг, Премьер-лигадаги қудратли мақомини сақлаб қолиш учун кураш олиб борди,

 аммо бунинг ортидан даҳшатли статистикага дуч келди.

Фергюсон 2012-13 йилги мавсум охирида «Юнайтед»ни Премьер-лига шон-шуҳратига етаклагани учун таҳсинларга сазовор бўлди. Ўша пайтда «қизил иблислар» мухлислари бу уларнинг анча вақтдан бери сўнгги АПЛ чемпионлиги бўлишини билишмагани аниқ. Бир қатор мураббийлар Фергюсондан кейинги даврда «иссиқ» ўриндиқда ўтиришди ва айрим юқори кўрсаткичларига қарамай, ҳар бири Фергюсон томонидан ўрнатилган стандартларга мувофиқ яхши натижалар учун курашди. Дэвид Мойес, Луи ван Гал, Жозе Моуриньо, Оле-Гуннар Сульшер, Ральф Рангник ва Эрик тен Хаг кабиларга юқори лавозим берилган ва уларнинг ҳар бири бошқарув даврида турли даражадаги муваффақиятларга эришган.

Тен Хаг ўтган мавсумда «Юнайтед»ни юқори поғонага кўтаргандек эди, аммо иккинчи мавсумида баъзи муаммоларга дуч келди. «Қизил иблислар» ҳозирда турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди ва кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасини ўтказиб юбориши мумкин. Planetfootball.com сайти ижодкорлари 2013 йилда Фергюсон клубни тарк этганидан кейинги «Манчестер Юнайтед»нинг пасайишини кўрсатувчи 9та ҳайратланарли статистикани териб чиқди:

*** Фергюсон нафақага чиққанидан сўнг АПЛдаги уй ўйинларида (36) «Юнайтед» 21 мавсум давомида клубни бошқарганидан кўпроқ мағлуб бўлди (34).

*** «Юнайтед» Фергюсон фаолиятини тугатгандан сўнг бир мавсумда атиги 80 очко тўплади. Фергюсоннинг клубдаги фаолияти давомида «Юнайтед» 16 марта 80 ёки ундан кўп очко тўплаган.

*** «Юнайтед»нинг Фергюсондан кейинги мавсумда урган энг кўп голлари 2020-21 йилги мавсумда 73та бўлган. Фергюсон бошчилигида «Юнайтед» 15 мавсумда (ҳар мавсум) 73 ёки ундан кўп гол урган.

*** Премьер-лига даврида «Юнайтед» Фергюсон қўл остида кетма-кет 21 мавсум кучли тўртликдан жой олди. У кетганидан сўнг, «Юнайтед» сўнгги 10 мавсумнинг 5тасида кучли тўртликдан ташқарида якунлади.

*** «Юнайтед» сэр Алекс Фергюсон фаолиятини якунлаганидан бери 5-марта Премьер-лига мавсумида 10дан ортиқ ўйинда мағлуб бўлди. Фергюсоннинг клубдаги фаолияти давомида улар бир мавсумда 10дан ортиқ ўйинда мағлуб бўлишмаган.

*** «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси», «Арсенал» ва «Тоттенхэм» Фергюсон фаолиятини якунлаганидан бери «МЮ»дан кўра кўпроқ очко тўплашди.

*** Биргина «Сити» Фергюсон кетганидан кейин ҳамшаҳарларидан Премьер-лига доирасида кўпроқ очко тўплади - 182.

*** Ҳозирда «Юнайтед» мавсумни 62 очко билан якунлаши эҳтимоли катта, бу эса Премьер-лига барча даврлардаги иккинчи энг паст кўрсаткич бўлади.

*** Премьер-лига барча давр­ларида Фергюсон 8 марта лигада 5дан ортиқ ўйинда мағлуб бўлди. «Юнайтед»нинг сўнгги 11 мавсумининг 10тасида улар лигада 5дан ортиқ ўйинда мағлуб бўлишди.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.