«Наполи» Рафа Маринга қизиқмоқда

«Наполи» Рафа Маринга қизиқмоқда

«Наполи» трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли бўлган Рафа Маринни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Фабрицио Романо хабар беришича, клублар музокаралар олиб боряпти ва томонлар келишувга эришишга яқин. Футболичнинг ўзи эса аллақачон таклифни қабул қилиб бўлди. Мадридликлар битимга уни қайта сотиб олиш шартини ҳам қўшишни истамоқда. Мариннинг трансфери «Наполи»га 12 миллион еврога тушади. Шунингдек, 22 ёшли испан неаполликлар билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолайди, дея маълум қилди Никола Скира. Эслатиб ўтамиз, Рафа мавсумни «Алавес»да ўтказди. У жамоаси таркибида 35та ўйинда майдонга тушди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.