Қизиғи шундаки, қаршиликлар мезбонларни мағлуб этиб, муддатдан аввал ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди.
«Дўстлик» стадиони(Тошкент вилояти)да ўтган баҳсда Қарши клубининг чемпионлик имконияти катта экани сабабли Қашқадарёдан юзлаб мухлислар ҳам ташриф буюуришганди.
73-дақиқада Акмал Мозговой томнидан киитилган супергол билан ҳисобни очиб, якунда «Насаф»га муҳим ғалаба ва чемпионликни келтирди – 1:0.
Шундай қилиб, «Насаф» 23 ўйиндан кейин 52 очко жамғариб, чемпионат якунига 3 тур қолганда муддатдан аввал Ўзбекистон чемпионига айланди. Натижада Рўзиқул Бердиев шогирдлари Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига ҳам чек қўйишди.
Суперлига. 23-тур
«ЛОКОМОТИВ» - «НАСАФ» - 0:1 (0:0)
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ҳаками: Эдита Миробидова
Гол: Акмал Мозговой, 73.
«Локомотив»: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов (55.Анзур Исмоилов, 58), 3.Валерий Кичин, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев, 10.Шодиёр Шодибоев, 15.Жасурбек Ҳакимов, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 70.Абубакрризо Турдиалиев.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшод Комилов (8.Зафармурод Абдураҳматов, 46), 6.Мурод Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 10.Бобир Абдихолиқов (23.Куач Юэл, 79), 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Стефан Чолович, 22.Игорь Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (88.Марко Станоевич, 79), 77.Ойбек Бозоров.
Четлатиш: Иван Рогач, 35 (Л).