Натижа муҳим, бизга ЖЧ керак ёхуд InterFUTBOLнинг сешанба сони АНОНСи

Натижа муҳим, бизга ЖЧ керак ёхуд InterFUTBOLнинг сешанба сони АНОНСи

Сизга яхши маълумки, айни кунларда ФИФА кунлари давом этаётир.

Хусусан, миллий термамиз 3-саралаш босқичининг доирасида дасталбки почин ғалаба ва 3 очко қўлга киритилди. Энди футболчилариммиз 10 сентябрь куни сафарда яқин қўшнимиз Қирғизистон бош жамоаси синовидан ўтишади. Бошқа қитъаларда ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари ўтаётган бир пайтда Европада Миллатлар лигаси турнири қиғин паллага кирмоқда. "ИнтерФУТБОЛ" газетасининг 10 сентябрь кунги сешанба сонида шу ва бошқа футбол оламидаги сўнгги янгиликларда ўзида жамлаган қатор қизиқарли мақолалар чоп этилди. Мисол учун,...

- Совриндорлар хуш, фаворитлар фаромуш;

- Биттагина гол билан  3 очко;

- Бу сафар бошқача бўлади-ёв;

- Футзалчиларимизга бразилча мастер-сабоқ;

- 52 ўйин тамошасига марҳабо;

- КХДР термаси қаерда ўйнаши керак?

- Элит ОЧЛ доирасида Тошкентга келадиган юлдузлар..;

- Роналду қўлидан ҳали кўп нарса келар экан;

- Дақиқасига 667 евро, лекин..;

- Тўғриси, бунга ишониш қийин..;

- ЕЧЛ девори тақвими;

- ЕМЛ энди оддиқ ўртоқлик турнири эмас;

- Қимматга тушган бир сурат;

- Тэмми Абраҳамда нима гаплар?

- 1-расмий ғалаба муборак ва бошқа шу сингари таҳлилий материалларни нашримизнинг 71(2180)-сонида мутолаа қилишингиз мумкин.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!