Аморимнинг дастлабки трансфер мақсади аниқ
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўтган мавсумда мамлакат суперлигасида кумуш медалга сазовор бўлиб, ОЧЛда иштирок этиши ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Осиё футбол конфедерацияси (AFC) томонидан мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон учун “2+2” кўринишида йўлланмалар тақдим этилган. Шу сабабли, “Навбаҳор” футболчилари чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан жой олиш учун Осиё чемпионлар лигаси 2023/2024 йиллар мавсуми тақвимига кўра, “плей-офф” босқичи доирасида иккита ўйин ўтказиши лозим. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Самвел Бабаян шогирдларига Уммоннинг “Ал-Сиб” ва Қатарнинг “Ал-Вакра” жамоалари рақиб бўлади. Уммонликларга қарши кечадиган учрашув Наманганда, қатарликлар билан бўладиган баҳс эса араблар майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ижтимоий тармоқларда “Ал-Сиб” клубини лицензиялаш талабини бажармаганлиги боис, “Лочинлар” Осиё чемпионлар лигаси саралашини иккинчи босқичдан бошлаши, яъни, Намангандаги ўйин ўтказилмаслиги борасида хабарлар тарқалди. Бироқ, “Ал-Сиб” клуби раҳбарияти ўз расмий сайтида жамоа миллий чемпионат ва халқаро мусобақа лицензиясини олгани айтилмоқда.
Демак, “Навбаҳор” нинг ОФК кубоги соҳиби “Ал-Сиб” жамоаси билан баҳси жорий йилнинг 15 август куни Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Мазкур жуфтликда “Навбаҳор” ғалаба қозонган тақдирда 22 август куни Қатар юлдузлар лигаси иштирокчиси – “Ал-Вакра” клубига қарши сафарда тўп суради.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Неймар тиззасидан олган жароҳатидан сўнг футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789