«Негрейра иши» «Барса»ни чўктириши мумкин

«Негрейра иши» «Барса»ни чўктириши мумкин

«Барселона» клуби нафақат Испания ҳакамлар қўмитасининг собиқ вице-президент Хосе Мария Энрикес Негрейрага, балки унинг ўғлига ҳам пул тўлагани маълум бўлди.

Хабарингиз бор, «Барса» Испания ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президентига турли йиллар давомида жами 7,3 миллион евро миқдорида пул тўлаб, коррупцияга йўл қўйганликда айбланмоқда. El Confidencial тарқатган хабарга кўра, «кўк-анорранглилар» Негрейранинг ўғли - Хавьер Энрикес Ромерога ҳам пул тўлашган. 2004 йилдан бошлаб 4 йил давомида Ромеро Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Арагонесга ёрдамчи бўлиб ишлаган пайтда каталонияликлар унга 750 минг евро тўлашган. Бу Жоан Лапорта президентлиги даврига тўғри келади. «Барса» бу суммани унга нима учун тўлаганига ҳали ойдинлик киритилмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.