ЕЧЛ: Миланда «нерадзуррилар» ҳукмрон

ЕЧЛ: Миланда «нерадзуррилар» ҳукмрон

«Милан» мўъжиза кўрсатолмади - «Интер» айни пайтда қўшниларидан кучлироқ эди: таркиби ҳам кенгроқ, ўйини ҳам яхлитроқ ва формаси ҳам яхшироқ.

Аслида, натижа биринчи ўйиндаёқ ҳал бўлганди. Сешанба оқшомида эса Инзаги жамоаси ўша натижани шижоатли ва ақлли ўйини билан сақлаб қолди. Мезбонлар учрашув бошидан тезликни сўндиришга ҳаракат қилишди ва бунинг натижасида дарвозаларидан гол олиб чиқишга бир баҳя қолди, фақат Браим Диаснинг аниқ ва хавфли зарбаси йўлига Онана ишонч билан чиқа олди. Кейин барча вазиятлар асосан «Интер» томонидан яратилди. Меньян бир неча марта жамоасини муқаррар голдан қутқарган бўлса, яна бирида офсайд «россонерилар» жонига оро кирди. Бўлим охирида «Милан»да интригани қайтариш учун жуда қулай вазият яратилганди, лекин имконият қўлдан бой берилди - Леау зарбасига аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда «Интер» ҳужумда анча фаоллашди ва бунинг натижасида ўйинга янги қўшилган Лукаку билан девор услубида ўйнаган Мартинес гол уриб, ўйинда барча саволларни кун тартибидан олиб ташлади - «Нерадзуррилар» 13 йилдан сўнг яна Европа Чемпионлар Лигаси финалида!

 

***

«Интер» «Милан»ни кетма-кет тўртинчи марта мағлуб этди - ЕЛЧ ярим финалининг биринчи ўйинида 2:0 ҳисобида, 5 февралда «А» сериянинг 21-турида 1:0 ҳисобида, 18 январда эса Инзаги жамоаси Италия Суперкубогида рақибини мағлуб этди (3:0). «Нерадзуррилар» «россонерилар» устидан бир мавсум доирасида тарихда иккинчи марта тўртта ғалабага эришди. Аввалгиси 1973/74 йилги мавсумда содир бўлган.

***

«Интер» ғалабадан сўнг, кетма-кет тўртинчи ўн йилликда Европа кубоги турнирининг финалида иштирок этади. 2020 йилда Европа Лигаси финалида «Севилья» билан (2:3), 2010 йилда эса «Бавария» билан Чемпионлар Лигаси финалида (2:0) иштирок этди, 90-йилларда эса тўрт марта УЕФА Кубоги финалига чиққан ва учтасида ғалаба қозонган.

 

16 май

ИНТЕР - МИЛАН - 1:0 (0:0)

Милан. «Жузеппе Меацца» номидаги стадион. 75567 томошабин.

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция).

Гол: Мартинес (74).

Интер: Онана, Дюмфрис, Дармиан, Ачерби, Бастони, Димарко (Гозенс, 66), Мхитарян (Брозович, 44), Чалханоглу, Барелла (Гальярдини, 84), Жеко (Лукаку, 66), Мартинес (Корреа, 84).

Милан: Меньян, Калабрия, Томори, Тиав (Калулу, 64), Эрнандес, Крунич, Браим Диас (Ориги, 76), Тонали, Рафаэл Леау, Жуниор Мессиас (Салемакерс, 76), Жиру.

Огоҳлантиришлар: Барелла (79), Мартинес (82) - Тиав (56), Тонали (79), Крунич (81), Томори (82).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси - Лаутаро Мартинес (Интер).

Биринчи ўйин - 2:0

 

ЎЙИН СТАТИСТИКАСИ

ИНТЕР          МИЛАН

71        Ҳужум           121

47        Хавфли вазият          46

15        Зарба  5

4          Аниқ зарба    1

15        Фол     22

5          Бурчак зарбаси         3

1          Оффсайд        0

43        Тўп назорати (%)      57

2          Огоҳлантириш         4

 

17 май

МАНЧЕСТЕР СИТИ - РЕАЛ

Биринчи ўйин - 1:1

 

ТЎПУРАРЛАР:

Холанд (Манчестер Сити) - 12та

Салоҳ (Ливерпуль) - 8та

Мбаппе (ПСЖ) - 7та

Винисиус (Реал) - 7та

Жоау Мариу (Бенфика) - 6та

Жиру (Милан) - 5та

Родриго (Реал) - 5та...

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.