Нигерияликлар бойкот эълон қилишди

Нигерияликлар бойкот эълон қилишди

Нигерия аёллар терма жамоаси футболчилари ваъда қилинган мукофот пуллари тўланмаганлиги сабабли машғулотларда қатнашишмади.

Терма жамоа Африка Кубогида бронза медали учун ўйин ўтказишлари лозим. Бироқ, хеч бир футболчи мамлакат футбол федерацияси томонидан ваъда қилинган 10 минг доллар мукофот пулини олмади. Улар Ботсвана, Бурунди ва Камерун устидан қозонилган ғалаба учун пул олишлари лозим эди. Шу сабабли, терма жамоа аъзолари кеча машғулотларда иштирок этишмади ва масъулларни ушбу масала юзасидан иш олиб боришга чорлашди. Маълум бўлишича, Нигерия футбол федерацияси мамлакат ҳукуматидан ваъда қилинган молиявий кўмакни ололмаяпти ва шу сабабли инқироз кўчасига кириб қолган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.