АҚШда ташкиллаштирилган КОНБЕМОЛнинг бош турнирига яққол фаворитларидан бири сифатида борган «пентакампеонлар» гуруҳ босқичида ўртамиёна натижа кўрсатишди (1тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият), илк «плей-офф»да эса Уругвай термасига пенальтилар сериясида ютқазишди. Хусусан, Жуниор Доривалнинг ишонган шогирдлари ҳам АҚШ майдонларида мутлақо муваффақиятсиз тўп суришди.
Неймар йўқлигида «Реал» вингери Винисиус Жуниор бош ролга чиқиши кутилганди. Бироқ у гуруҳ раундида 2та сариқ карточка ишлаш асносида 1\4 финал ўйини томошабинига айланиб, кескин танқидлар порциясига юз тутди. «Реал»нинг бўлажак умиди - Эндрик эса уругвайликлар билан баҳсда алоҳида ажралиб турди. Фақат шуниси борки, 17 ёшли вундеркинд чиройли ҳаракатлари ёки эффектли ўйини эмас, балки ўта кулгули статистикаси билан эътибор марказига тушди. Диққат қилинг, шу ёз «Реал» ихтиёрига келадиган ҳужумкор футболчи бутун 90 дақиқа давомида 1тагина аниқ узатма берди. Шу ҳам ҳакамнинг старт ҳуштаги чалинган ва тўп майдон марказидан ўйинга киритилган вазиятдаги узатма.
Умуман, Эндрикнинг бошқа элементлар бўйича статистикаси ҳам ғалати кўриш олди
*** 1 - дарвоза томон зарба
*** 1\3 - муваффақиятли дриблинг
*** 24 - тўп билан муомала
*** 1\5 - муваффақиятли (аниқ) узатма
*** 0 - кескин узатма
*** 4\15 - яккакурашларда ғалаба
*** 15 - тўп йўқотиш
*** 2 - қўполлик