Янги фактлар юзага чиққунга қадар воқеалар пучга айланди. Энди афтидан, ҳатто бир мавсум билан чекланиб бўлмайдигандек. Аввалги серияларни қисқача эслатиб ўтамиз.
** Бош қаҳрамон - АПЛдаги энг муваффақиятли ярим ҳимоячилардан бири бўлмиш «Вест Хэм» ва Бразилия терма жамоасининг футболчиси;
** Англия Футбол Ассоциацияси (АФА) Пакетани «ўйинлар жараёнига таъсир этганлик»да расман айблади. Шубҳа остига АПЛ доирасидаги 2022 йил ноябридан 2023 йил августига қадар олинган 4та ажабтовур сариқ карточкалар олинганди;
** Лукас Пакетага юборилган деярли барча ставка (ганак)лар Бразилиянинг у туғилган Пакета оролидан ёки қўшни ҳудудлардан юборилганди;
** Кўпгина ганакларнинг қийматга эга эди. Энг оз ганак - 7 фунт: ютуқнинг умумий қиймати 100 000 фунтдан ошмайди;
** Лукас Пакета - «Вест Хэм»даги энг кўп иш ҳақи оладиган футболчилардан бири. Ҳатто солиқларни чегириб ташланганида ҳам, 100 000 фунтни тахминан 3-4 кунда топа олади;
** «Вест Хэм» футболчини расман қўллаб-қувватлади. Пакета АФАнинг текширувлари давом этаётган даврда ҳам АПЛда ўйнаши мумкин. Шу давр ичида юзага келган можаро туфайли футболчининг «Манчестер Сити»га трансфери тўхтаб қолди. Томонлар 80-100 млн. фунтли келишувни муҳокама қилаётган эдилар.
Энди янги қаҳрамонлар билан танишамиз: Луис Энрике, Лукас Пакетанинг амакиси Бруно Толентино, унинг ўғли (Лукаснинг амакиваччаси) - Ян
Толентино
Бразилиянинг UOL нашри Англияда олиб борилаётган текширувлар тафсилоти билан таништиради.
Лукас Пакета номдор футболчилар ўртасидаги жиноий гуруҳнинг ягона иштирокчиси бўлмаслиги мумкин. Иккинчи шубҳали шахс - ҳозирда Бразилиянинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири бўлмиш «Бетис» ярим ҳимоячиси Луис Энрике.
Суриштирув жараёнида Лукас Пакетанинг қариндошлари (Бруно ва унинг ўғли) томонидан умумий миқдори 40 000 реал (7 300 доллар) миқдорида пул ўтказилгани аниқланди ва тасдиқланди.
Бруно Толентино шундай пул ўтказмаси бўлганлигини тан олди: «Ундан қарзим бор эди, шуни қайтардим. У ўртамиздаги шахсий келишув эди, шунчаки, қарз олгандим»
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: нима учун пулни Толентинонинг ўғли ўтказди? Бунга ҳам ўта жўн жавоб тайёр: «Ганаклардаҳеч қандай умумийлик йўқ. Шунчаки, менда 30 000лик лимит бор эди. Уни Янга бердим, Ян эса Луис Энрикега жўнатди».
Аввал пул - кейин
карточкалар
Ҳаммаси рисоладагидек, лекин Луис Энрике ва Лукас Пакетанинг қариндошлари ўртасидаги дўстона муносабатларни... яна сариқ карточкалар бузмоқда.
2023 йил январида «Бетис» футболчиси пул ўтказмасини олади, кейин кутилмаганда ажабтовур огоҳлантиришларни коллекция қилишга киришади.
** 28 январда футболчи «Хетафе»га қарши ўйинда қўпол қоидабузарликни амалга оширади;
** 4 февралда у «Сельта»га қарши баҳсда 11 дақиқага майдонга тушиб, «подкат» намойиш этади;
** 12 мартдаги «Вильярреал» билан баҳсда Луис ҳакам кўрсатмасини бажармай, яна жазоланади.
Ўта ажабланарли статистика: 2022|23 йиллар мавсумига қадар бутун фаолиятида 6та сариқ карточка олган, Энрике 2022 йил ноябридан 2023 йил мартигача ҳам шунча «горчичник» билан жазоланган.
Онгли равишдаги қоидабузарликларни ташкил этишда Дуки-ди-Кашиас региони жуда фаол. Таажжубки, у Пакета оролига жуда яқин ҳудудда жойлашган...
Бруно Толентино Энрикенинг сариқ карточкалари учун ганак қўйганлиги, лекин қоидани бузмаганлигини айтди: «Ҳа, букмекерлик идораларида ўйнайман, бу борада тақиқ йўқ. Бу, шунчаки, омад!».
Лукас Пакетанинг қариндоши Энрике билан таниш эканлиги, лекин дўсти эмаслиги, бир неча марта бирга футбол ўйнаганлигини бўйнига олди.
Луис Энрике
можародан олдин
2022 йилда 23 ёшли футболчи Бразилиянинг ёрқин юлдузи ҳисобланарди. Ёзда у 11 млн. евро эвазига «Бетис»га ўтиб, клуб тарихидаги 8-энг қиммат футбочига айланди. ОАВ Луисни Винисиусга қиёслай бошладилар.
Қишда тахминлар қисман ўзини оқлай бошлади: Луис Энрике Мануэль Пеллегрини тизимида очилди. Жумладан, Испания Суперкубоги учун «Барселона»га қарши беллашувда 2та самарали узатмани амалга оширди. Бироқ афсуски, бу шунчаки, чақнаш эди: Ла Лига мавсумида у атиги 4та самарали ҳаракатни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
2023 йилнинг ёзида «Зенит» билан «Бетис» ўртасида Энрикенинг трансферига оид музокаралар бошлангани хусусида миш-миш тарқалди. Питерликлар Луисни Малком ўрнига мўлжаллашганди. Бироқ келишув амалга ошмади, Луис эса ўз ватанига қайтди ва «Ботафого» ўйинчисига айланди.
Санкциялар бўлмайди: АПЛдагилар четланишди, испанлар футболчини қўйиб юборишди, Бразилиядагилар тинчланишди
Луис Энрике бирорта мамлакатда шубҳа остига олинган ҳисобланмайди. Футболчининг вакили Хуниор Мендоса текширувда «Ботафого»даги даъвогарларнинг изи борлигини тахмин қилмоқда: «Пакета иши» ҳужжатлари Испания ФФ архивида сақланмоқда. Тергов ўтказилди, Луис Энрике керакли маълумотларни берди. Қизиғи шундаки, мавзу айнан «Ботафого» Бразилия чемпионатида соврин учун курашаётган, Луис Энрике эса терма жамоага жалб этилиши мумкин бўлган пайтда кўтарилди. «Пакета иши»га унинг алоқаси йўқ».
Англия ФАнинг қандайдир эътирозлари йўқ. У ердагилар фақат Англиядаги мусобақаларда иштирок этадиган ёки терма жамоада тўп сурадиган футболчиларга нисбатан тергов иши очишлари мумкинлигини таъкидладилар.
Бразилияда барча масалани трансфердан аввал ҳал қилишди: Луис Энрикенинг дисквалификация қилиниши ёки қилинмаслиги хусусида Ла Лига билан боғланди. Футболчининг собиқ клуби бўлмиш «Бетис» Луиснинг қандайдир санкциялар ва махсус терговдан холи эканлиги ҳақида Испания ФФдан мактуб олди. Айнан шу мазмундаги ҳужжат «Ботафого»га ҳам жўнатилди.
Бразилияда ўйинчига нисбатан қўлланган ягона санкция - 2023 йил августидаги Марокашга қарши ўртоқлик учрашувида ёшлар терма жамоаси таркибига киритилмагани. Ўшанда мутасаддилар Энрикега ишонч билдиришмаганди. Шу йил сентябрида Луис ёшлар эмас, асосий терма жамоа сафидан жой олиб, ЖЧ-2026нинг саралаш босқичида Эквадорни енгишга муносиб ҳисса қўшди.
Бруно ва Ян Толентинолар эса Лукас Пакета иши бўйича шубҳа остига олинган 80 нафар шахслар қаторида. Нима ҳам дердик, бу ёғига Пакета оролидан янги қаҳрамонлар ва қизиқарли воқеаларни кутган ҳолда, ганак тикишларга барҳам берилишини тилаб қоламиз.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади