Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Футболчилар Азизжон Аҳроров, Асадбек Мустафоқулов, Беҳруз Ҳайдаров, Аҳаджон Абдураҳмонов, Отабек Икромов, Икром Атабоев ва мураббий Жаҳонгир Абдурашидов
23-январ куни “Янгиер қурувчи” футбол клуби билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича вужудга келган низоли вазият юзасидан Лигага мурожаат қилганди. 10-феврал куни мазкур масала Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитада кўриб чиқилди.
“Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламенти”нинг 14бис-моддаси 1-бандида футбол клуби қонунга ҳилоф тарзда футболчига камида икки ойлик иш ҳақини тегишли санада тўлаб бермаса, футболчи шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Унга кўра, футболчи қарздор клубни ёзма равишда хабардор қилиб, унинг молиявий мажбуриятни тўлиқ бажариши учун 15 календар кунилик муддат тақдим этиши керак. Шундан келиб чиқиб, мурожаат қилувчилар 23-январ куниёқ расмий аризани клубга тақдим этганди. Бироқ “Янгиер қурувчи” футбол клуби футболчилар ва мураббий олдидаги иш ҳақи бўйича қарздорликни бартараф қилмади.
Қўмита йиғилишида футболчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида “Янгиер қурувчи” футбол клуби-нинг ўз ишчилари билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармагани, иш ҳақи ва бошқа тўловлар ярим йилдан буён тўланмасдан келаётгани, футболчилар 2023-йилнинг 23-январ куни иш берувчини белгиланган тартибда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини муддатидан олдин ишчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилиниши тўғрисида мурожаат қилганига қарамай, қарздорлик бартараф этилмагани аниқланди. Шундан келиб чиқиб, футболчилар ва мураббий мурожаати қаноатлантирилди ҳамда улар эркин агент мақомига эга эканлиги қайд этилди.
Қўшимчасига, “Янгиер қурувчи” футбол клубига 2023-йилнинг 20-феврал санасига қадар юқоридаги қарздорликни тўлиқ бартараф этиш мажбурияти юклатилди. Белгиланган муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаса, “Янгиер қурувчи” футбол клубининг Биринчи лига учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишига нисбатан тақиқ қўйилиши белгиланди.
Йиғилишнинг иккинчи қисмида “Бунёдкор” футбол клуби ва бош мураббий Иван Бошкович ўртасида 2022-йилнинг 6-июл куни имзоланиб, белгиланган тартибда Лига рўйхатидан ўтказилган меҳнат шартномасига шу йилнинг 27-декабрь куни қўшимча ва ўзгартиришлар киритилгани, бироқ мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар акс этган шартнома Лигадан рўйхатидан ўтказилмагани масаласи муҳокама қилинди.
Унга кўра, “Бунёдкор” футбол клуби бош мураббий билан тузилган меҳнат шартномасини Лига рўйхатидан ўтказишда белгиланган талабга риоя қилмагани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича “Бунёдкор” футбол клубига нисбатан интизомий чора қўллашни кўриб чиқиш масаласи Тартиб интизом қўмитасига оширилди.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789