Ниҳоят, «Милан» Мальдини билан шартнома имзолади

Ниҳоят, «Милан» Мальдини билан шартнома имзолади

«Милан» техник директори Паоло Мальдини «россонерилар» билан шартномасини узайтирди.

Бу ҳақда Sky Sports Italia хабар бермоқда. Шунингдек, спорт директори Фредерик Массара клуб билан янги шартнома имзолади. Қайд этилишича, шартномалар 2024 йилнинг июнигача тузилган.

«Ҳаммаси яхши, ҳа, биз шартномаларни узайтирдик. Вазият бироз чўзилди, аммо якунда шартномалар узайтирилди. Мавсумни қандай ўтказганимиздан мамнунмиз. Энди биз кўп ғалабалар бўладиган келажакни режалаштирмоқдамиз. Трансфер бозорида бироз кечикдик, аммо ҳаммаси тузатилади», - деди Мальдини. Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 йилги мавсум якунида «Милан» ўн йил ичида илк бор Италия чемпиони бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.