Норозилар сафи кўпаймоқда

Норозилар сафи кўпаймоқда

Европанинг машҳур футболчилари мусобақалар тақвими тиғизлиги, ўйинлар сони кўплигига норозилигини билдира бошлади.

Яқинда «Манчестер Сити» етакчиси Родри Эрнандес етакчи ўйинчилар охирги чора сифатида иш ташлашга тайёр эканини таъкидлаганди. Энди бу масалага «Реал»нинг тажрибали ўйинчиси Дани Карвахаль ҳам қўшилди. «Футболчилар иш ташлаш эълон қилиши мумкин. Ўйинчиларнинг фикри инобатга олинмаяпти. Шу боис, овозимизни кўтарадиган пайт келди», - деди Дани Карвахаль. Гап шундаки, УЕФА минтақавий мусобақалар форматини ўзгартирди. Аксарият жамоалар қисқа муддатда бир нечта ўйин ўтказишига тўғри келмоқда. Футболчилар организми тикланмай туриб, яна майдонга тушиш уларга қийинчилик туғдираётганини таъкидламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.