«Ньюкасл» отни қамчилади...

«Ньюкасл» отни қамчилади...

«Ньюкасл» ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисонни сотиб олиш бўйича «Лестер» билан дастлабки музокараларга киришди.

Football Insider хабарига кўра, «ҳаккалар» хўжайинлари узоқ вақтдан бери Мэддисонни кузатиб келишмоқда. Клуб уни ёзда асосий трансфер мақсадига айлантирди. Қайд этилишича, «Лестер» АПЛдан тушиб кетган тақдирда, Мэддисон Чемпионшипни Чемпионлар Лигасида ўйнаш имкониятига ўзгартиришга қарши эмас.  26 ёшли хавбек жорий мавсум «тулкилар» сафида барча турнирларда 29та ўйинда иштирок этиб, 10та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «Лестер» билан келишуви 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.