ОЧ-2023 (U-17). 1-тур: Мураккаб бошланиш чизиғи

ОЧ-2023 (U-17). 1-тур: Мураккаб бошланиш чизиғи

17 ёш тоифасидаги Осиё кубоги-2023 Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун жуда мураккаб ўйин билан бошланди.

«D» гуруҳи 1-турида Япония U-17 термасига қарши майдонга тушган Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги жамоамиз ўйин борасида анча қийналди, муҳими, вакилларимиз якунда мағлубиятдан қочиш йўлини топишди.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Жамолиддин Раҳматуллаев (Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи): - Аввало, турнир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жамоаларга барча шароитлар яратилган. Бу турнирни интизорлик билан кутдик, узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Футболчилар ҳам эртанги ўйинни илҳақ кутишмоқда. Умуман, турнирга шаймиз. Тайёргарлик яхши ўтди. Осиё, Европа ва Жанубий Американинг энг кучли жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Рақибларга ҳурмат билан ёндашамиз, уларни етарлича ўрганишга ҳаракат қилдик. Япония ва Ҳиндистон термалари билан олдин ҳам ўйнаганмиз. Мусобақада барча жамоалар олдига аниқ мақсадлар қўйилган. Хусусан, бизда ҳам шундай - жаҳон чемпионатига йўл олишимиз керак.

Японияликлар 8-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Бу вазиятда Ютака Мичиваки қанотдан узатилган тўпни боши билан Муҳаммадюсуф Собиров дарвозасига жойлаб қўйди. «Кунчиқар юрт» вакиллари аслида 3-дақиқадаёқ гол қувончини туйишга яқин келишганди, фақат Гаку Наватанинг майдон маркази ҳудудидан йўллаган зарбадан сўнг жамоамизни дарвоза устуни қутқарди. Умуман, Япония термаси «Ражамангала»да худди ўз майдонида ўйнаётгандек эркин ҳаракатланди ва дарвозамиз олдида кўпдан кўп вазиятлар яратди. Яхшики, Собиров бир нечта «сэйв»лар билан умидни ушлаб турди. Тўғри, ўсмирларимиз ҳам маълум дақиқаларда ташаббусни қўлга олишга уринишди. Хусусан, охирги 15 дақиқада ўйиннинг шундай умидбахш қисми кузатилди. Якунда захирадан майдонга тушган Амирбек Саидов 80-дақиқада Оллоберган Каримовнинг ажойиб узатмасидан кейин юзага келган имкониятни қўлдан чиқармади - 1:1. Эътиборли томони, ўсмирларимиз охирида ғалабани илиб кетишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Бироқ йигитларимизга озгина совуққонлик ва аниқлик етишмади.

«D» ГУРУҲИ 1-ТУР

17 июнь

ЯПОНИЯ (U-17) - ЎЗБЕКИСТОН (U-17) - 1:1 (1:0)

Бангкок. «Ражамагала» стадиони. 201 томошабин.

Бош ҳакам: Печсри Монгколчаи (Таиланд).

Голлар: Ютака Мичиваки (8) - Амирбек Саидов (83).

Япония: 1. Гото Ватару, 2. Харуто Мацумото, 3. Кейта Косуги, 4. Каито Цучия, 5. Шуто Нагано, 6. Рюносуке Яда, 9. Ютака Мичиваки (11. Ренто Такаока, 69), 10. Рюносуке Сато, 13. Юмеки Йошинага (20. Гакуто Кавамура, 60), 14. Гаку Навата (7. Шунго Сугиура, 69), 15. Жои Ямамото.

Ўзбекистон: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 5. Азиз Тўлқинбеков, 6. Озод Ўктамов, 7. Лазиз Мирзаев (2. Аминбек Ёқубов, 87), 8. Беҳруз Шукруллаев (11. Қувонч Абраев, 46; 16. Муҳаммадали Реимов, 74), 13. Беҳруз Жуматов, 14. Шодиёр Шодибоев, 17. Оллоберган Каримов, 19. Шерзод Абдулбориев, 20. Ойбек Ўрмонжонов (9. Амирбек Саидов, 74), 23. Дилшод Абдуллаев (3. Муҳаммадбобур Каримов, 59).

Огоҳлантиришлар: Каито Цучия (16) - Оллоберган Каримов (29). 

ҲИНДИСТОН - ВЬЕТНАМ - 1:1 (0:1)

Патхум Тани. «Таммасат» стадиони. 108 томошабин.

Бош ҳакам: Насрулло Кабиров (Тожикистон).

Голлар: Малемгамба (69) - Лонг Ву (44).

2-тур. 20 июнь (сешанба)

17:00 ЎЗБЕКИСТОН - ҲИНДИСТОН

15:00 ВЬЕТНАМ - ЯПОНИЯ

Ўйиндан кейинги фикрлар

Жамолиддин Раҳматуллаев (Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи): - Ўйинни юқори ишонч билан бошладик, аммо рақибнинг тезкор голи йигитларимизни шошириб қўйди. Натижада ўйин тизгинини қўлга олиш учун кўп вақт кетди. Умуман, бугун эмоционал футбол намойиш этдик, бунда назоратни имкон қадар ушладик. Охирги дақиқаларда эса ғалабани ҳам илиб кетишимиз мумкин. Тўғри, зарба йўллашда оқсадик, тактик томондан ҳам мукаммал ўйнамадик. Кўпроқ эмоцияга таянганимиз рост. Бу каби хатоларни кейинги ўйинларда такрорламаслик устида иш олиб боришимиз керак. Яна тактикага ҳам эътибор қаратиш талаб этилади. Ҳиндистон термасига қарши кейинги ўйиннинг аҳамияти жуда юқори. Тўғри, ҳиссиёт билан ўйнаш керак. Мана, бугун охирида айнан шу нарса фойда келтирди. Ўйлайманки, 2-турдаги ғалаба бизга «плей-офф» йўлида кенг имконият очади. Шундай экан, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Йоширо Морияма (Япония ўсмирлар термаси бош мураббийи): - Қийин ўйин бўлишини кутгандик. Чунки бу жамоа билан олдин ҳам ўйнаганмиз ва уни яхши биламиз. Тезкор голдан кейин вазиятлардан фойдаланолмадик, оқибатда шундай якун юзага келди. Ўзбекистон термаси чиндан ҳам, хавф­ли рақиб. Гуруҳ босқичида яна 2та ўйинимиз бор ва якунда квартет ғолиби бўлишни истаймиз.

Таиланд мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатида Рустам Лутфуллин (ҳакам), Алишер Усмонов (ёрдамчи ҳакам) ҳамда Владислав Цейтлин (назоратчи) ҳам иштирок этишмоқда. 16 июнь куни Чонбури шаҳрида ўтказилган 2та ўйин (Авс­тралия - Саудия Арабистони ҳамда Тожикистон - Хитой)да айнан Цейтлин назоратчи вазифасини бажарди. 18 июнь куни эса ҳамюртимиз Малайзия - Таиланд учрашувида ишлади. Шунингдек, Рустам Лутфуллин ва Алишер Усмонов Лаос - Яман ўйинида ҳакамлик қилишди.

«А» ГУРУҲИ

1-тур. 15 июнь

ТАИЛАНД - ЛАОС - 2:1 (1:1)

Патхум Тани. «Патхум Тани» стадиони. 1135 томошабин.

Бош ҳакам: Ким Чен Хёк (Ж.Корея).

Голлар: Дутсади (12), Чанотай (90+5) - Пантхавонг (26).

ЯМАН - МАЛАЙЗИЯ - 4:0 (2:0)

Патхум Тани. «Таммасат» стадиони. 129 томошабин.

Бош ҳакам: Пайям Ҳайдари (Эрон).

Голлар: ал Хадер (21), Адел Қосим (31), ал Турайкий (48-пен.), Адиб (88-авт.).

2-тур. 18 июнь 

ЛАОС - ЯМАН - 1:2 (0:1)

Патхум Тани. «Таммасат» стадиони. 122 томошабин.

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин (Ўзбекистон).

Голлар: Панявонг (55) - Адел Қосим (28), ал Турайкий (75-пен.).

МАЛАЙЗИЯ - ТАИЛАНД - 0:3 (0:1)

Патхум Тани. «Патхум Тани» стадиони. 1515 томошабин.

Бош ҳакам: Аҳмад ал Алий (Иордания.)

Голлар: Пахарафол (45+2), Чанасорн (54), Чанотай (78).

1 ЯМАН       2  2  0  0  6-1  6

2 ТАИЛАНД    2  2  0  0      5-1       6

3 ЛАОС        2  0  0  2  2-4  0

4 МАЛАЙЗИЯ     2  0  0      2          0-7       0

3-тур. 21 июнь (чоршанба)

17:00 ТАИЛАНД - ЯМАН

17:00 МАЛАЙЗИЯ - ЛАОС

 

«В» ГУРУҲИ

1-тур. 16 июнь

Ж.КОРЕЯ - ҚАТАР - 6:1 (3:1)

Патхум Тани. «Патхум Тани» стадиони. 111 томошабин.

Бош ҳакам: Шэн Инхао (Хитой).

Голлар: Ким Мён Жун (12-пен., 46, 60), Бэк Ин Ву (20, 55), Юн До Ён (31) - Бабикер (15).

ЭРОН - АФҒОНИСТОН - 6:1 (3:1)

Бангкок. «Ражамангала» стадиони. 102 томошабин. 

Бош ҳакам: Али Реда (Ливан).

Голлар: Нафари (28), Ғолизода (32-пен., 51), Тоҳири (45+4, 48), Гандипур (89) - Ниази (36).

2-тур. 19 июнь (душанба)

19:00 ҚАТАР - ЭРОН

17:00 АФҒОНИСТОН - Ж.КОРЕЯ

 

«С» ГУРУҲИ

1-тур. 16 июнь 

АВСТРАЛИЯ - С.АРАБИСТОНИ - 0:2 (0:0)

Чонбури. «Чонбури» стадиони. 95 томошабин.

Бош ҳакам: Омар ал Ёқуб (Уммон).

Голлар: ал Бишрий (56), ал Жааданий (86).

ТОЖИКИСТОН - ХИТОЙ - 1:1 (1:1)

Чонбури. «Чонбури» стадиони. 373 томошабин.

Бош ҳакам: Пранжал Банержи (Ҳиндистон).

Голлар: Ғофуров (36) - Ван Юдонг (6).

2-тур. 19 июнь (душанба)

15:00 ХИТОЙ - АВСТРАЛИЯ 

19:00 С.АРАБИСТОНИ - ТОЖИКИСТОН

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.