ОЧЛ. 3-тур: Остон даражаси бошқа, барибир...

ОЧЛ. 3-тур: Остон даражаси бошқа, барибир...

Ҳафта бошида Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Айтиш жоиз, турнир экваторида юртимиз жамоаларининг «плей-офф»га чиқиш имкониятлари бирмунча яхшиланди. Фақат ОКМК турдан турга имкониятларини пасайтириб юборди. Намангандаги муҳим ўйин тақдирини Остон Ўрунов даражаси ҳал қилди, десак муболаға бўлмайди. «Насаф» БААда чиройли ўйини билан кўзимизни қувнатди, лекин натижа борасида... Ва, «Пахтакор» ниҳоят, жорий мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди.

«А» ГУРУҲИ. ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Ахал» баҳсида «шерлар» йирик - 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Тошкентликлар сафида Азиз Турғунбоев дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Ҳожимат Эркинов ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Шу тариқа, Максим Шацких шогирдлари жорий мавсум ОЧЛдаги илк ғалабасини қўлга киритди ва «плей-офф» йўлланмаси учун курашда имкониятларини сақлаб қолишди.

«В» ГУРУҲИ. Қаршининг «Насаф» клуби 3-турда БААда «Шаржа» меҳмони бўлди ва афсуски, унда ҳамюртларимиз 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишди. Майдон эгалари сафида голга Кайо Фернандеш муаллифлик қилди. Азиз Амонов эса ўйин сўнггида белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмади. Шу тариқа, «Шаржа» очколари сонини 7тага етказиб, гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди. «Аждарлар» ҳисобида 6 очко мавжуд ва улар 2-поғонадан жой олишган. Дохада ўтказилган гуруҳнинг 2-ўйинида эса мезбон - «Ал-Садд» гуруҳ аутсайдери Ал-Файсали дарвозасига жавобсиз 6та гол урди.

«С» ГУРУҲИ. ОКМК «Сепахон»га қарши Олмалиқда баҳс олиб борди. Учрашувнинг 20-дақиқасида эронликлар жарима зарбасидан ҳисобни очишганди. Бироқ ҳакамлар видеотакрорни кўриб чиққач, голни бекор қилишди. Шунга қарамай, 32-дақиқасида Рамин Ризо ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Миржаҳон Мираҳмадов чап оёқдаги ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим бошида Рамин Ризо дублни расмийлаштирди. 60-дақиқада Ризо Асади ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва «Сепахон» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, олмалиқликлар 1-турда «Ал-Иттиҳод»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. 2-турда эса «Эйр-Форс»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Ал-Иттиҳод» - «Ал-Қува» учрашуви мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Ўйиндаги ягона голни Ҳамдаллаҳ урди. Ҳужумчи 94-дақиқада меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. Шу тариқа, жиддаликлар 6 очко билан гуруҳда 1-ўринга чиқиб олишди.

«D» ГУРУҲИ. «Навбаҳор» ўз майдонида Эроннинг «Нассажи Мазандаран» клубини қабул қилиб, қийин ғалабага эришди. Биринчи бўлим тенгкурашлар остида кечди, аммо тайм сўнгида наманганлик ҳимоячиларнинг қўпол хатоси натижасида Озоди дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳимоячиси Собир Ҳардани ярим ҳимоячимиз Жамшид Болтабоевнинг оёғига тик оёқ билан ташлангани учун майдондан четлатилди. Шундан кейин устунлик «Навбаҳор» томонига ўтди. Ўруновнинг туширилиши эса жамоа ўйинини янада кучайтирди. Бабаян шогирдларининг уринишлари ниҳоят 74-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ўрунов Искандеров билан «девор» ўйнаб рақиб жарима майдонига кириб борди ва ҳимоячилар қурвошида бўлишига қарамай, дарвоза бурчагига аниқ зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимга ҳакам нақ 11 дақиқа қўшиб берди. «Навбаҳор» эса бу дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Яна ўша Ўрунов жамоадоши Искандеров билан пас ўйнаган ҳолда чап қанотдан жарима майдонига кирди. Остон орқароққа узатма бераётганида тўп эронлик ҳимоячининг оёғига текканча дарвозадан жой олди - 2:1. «Навбаҳор» гуруҳдаги асосий рақибларидан бири устидан ишончли ғалабага эришди ва ўз очколарини 7тага етказганча кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди. Эрон клуби ҳисобида 3 очко мавжуд ва улар 3-поғонадан жой олган. Квартетнинг 2-ўйинида «Ал-Ҳилол» «Мумбай Сити»ни қабул қилди ва 6:0 ҳисобида ғалаб қозонди. Ўйинда Митрович хет-трик қилган бўлса, Савич, Бурайк ва Малкилар биттадан гол уишга муваффақ бўлишди. Ушбу ғалабадан кейин «Ал-Ҳилол» ҳам очколарини 7тага етказган ҳолда 1-ўринга кўтарилиб олди.

* «Сепахон» ОЧЛ доирасида мамлакатимизда 6-марта майдонга тушди ва иккинчи бор ғалабага эришди. Иккинчи ғалабага нақ 19 йилдан кейин эришгани эътиборга молик. Демак, «Сепахон»нинг ОЧЛ доирасида Ўзбекистондаги барча ўйинлари натижалари қуйидагича: 2004 - «Нефтчи» - «Сепахон» - 1:3, 2008 - «Бунёдкор» - «Сепахон» - 2:0, 2009 - «Бунёдкор» - «Сепахон» - 2:2, 2010 - «Пахтакор» - «Сепахон» - 2:1, 2016 - «Локомотив» - «Сепахон» - 1:0, 2023 - ОКМК - «Сепахон» - 1:3). 2022 йилги ОЧЛ ўйинлари эса марказлашган ҳолда Саудия Арабистонида ўтганди: 2022 - «Пахтакор» - «Сепахон» - 1:3.

* «Навбаҳор»нинг ғалабаси 2002 йилдан, яъни ЕЧЛ янги тузилган пайтдан бошлаб Ўзбекистон клублари учун 120-си бўлди. Бу ғалабаларнинг энг кўпи табиийки, пойтахтнинг «Пахтакор» клуби чекига тушади - 51та! Кейинги ўринлар қуйидагича кўриниш олди: «Бунёдкор» - 28, «Насаф» - 13, «Нефтчи» - 9, «Локомотив» - 9, ОКМК - 6, «Навбаҳор» - 3, «Машъал» - 2. Умумий ҳисобда эса, юртимиз қитъада 8-бўлиб турибди: Ж.Корея - 297та, Япония - 258, С.Арабистони - 257, Эрон - 194, Хитой - 182, Қатар - 147, БАА - 147, ЎЗБЕКИСТОН - 121, Австралия - 72, Таиланд - 58... (25 октябрь кунидаги ўйинлар ҳисобга киритилмаган)

«A» ГУРУҲИ

ПАХТАКОР - АХАЛ (Туркманистон) - 3:0 (2:0)

24 октябрь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 2110 томошабин.

Бош ҳакам: Иида Жумпеи (Япония).

Голлар: Ҳожимат Эркинов (23), Азиз 

Турғунбоев (27, 59).

Фойдаланилмаган пенальти: Диёр Холматов (23, П.).

Пахтакор: Павел Павлюченко, Ҳожиакбар Алижонов, Шаҳзод Азмиддинов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Кими Мерк, 80), Диёр Холматов (Дилшод Саитов, 87), Азизбек Турғунбоев (Муҳаммадали Ўринбоев, 80), Ҳожимат Эркинов (Пшемислав Банашак, 74), Пўлатхўжа Холдорхонов (Достон Ҳамдамов, 73).

Ахал: Рустам Аҳаллиев, Шуҳрат Союнов, Ҳақмуҳаммет Бешимов (Бегенч Мамиев, 87), Фурқат Турсунов (Азатмуҳаммет Ҳожамуҳаммедов, 51), Атегелди Гелдиев, Мейлис Динев (Гурбан Аннаев, 60), Адилбек Равшанов (Салим Умаров, 87), Язлигич Гурбанов, Довран Ҳожамаммедов, Даянч Мередов (Алибек Абдураҳмонов, 60), Элман Тагаев.

Огоҳлантириш: Диёр Холматов (84) - Элман Тагаев (21), Фурқат Турсунов (31), Адилбек Равшанов (62).

АЛ-АЙН (БАА) - АЛ-ФЕЙХА 

(С.Арабистони) - 4:1 (2:0)

24 октябрь. Ал-Айн (БАА). «Ҳазза бин Зайд» стадиони.

Бош ҳакам: Ханна Ҳаттоб (Сурия).

Голлар: Куаме (36), Алехандро Ромеро (45+3, 67), Суфён Раҳими (90+1) - Наваф ал Харти (85).

Огоҳлантиришлар: Бандар ал Аҳбаби (83), Суфён Раҳими (85) - Муҳаммад ал Бакави (11), Моҳир ал Рашиди (90+2), Муҳаннад ал Кайди (90+8).

1. АЛ-АЙН        3     3      0        0       11-3   9

2. ПАХТАКОР 3     1      0        2       3-5     3

3. АЛ-ФЕЙХА  3     1      0        2       3-5     3

4. АХАЛ        3          1          0          2          3-7       3

4-ТУР. 7 ноябрь (сешанба)

19:00 Ахал - Пахтакор

21:00 Ал-Фейха - Ал-Айн

Максим Шацких («Пахтакор» клуби бош мураббийи): - Ўзингиз ўйин қандай кечганини кўрдингиз. Барчасини тўлиқ назорат қилдик. Йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи уч очкони қўлга киритдик ва кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. «Ахал»ни кучсиз жамоа демаган бўлардим. Улар 1-турда «Ал-Фейха»ни мағлуб этишди ва «Ал-Айн»га қарши кечган учрашувда ҳам анча сифатли ўйин намойиш этишди. Ушбу жамоани кўпчилик менсимаяпти ва бу нотўғри. Агар бугун ғалаба қозонмаганимизда гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз нолга тенг бўлиб қоларди. Энди Ашхободга боргандан кейин у ердаги шароитларга мослашишга ҳаракат қиламиз. «Ал-Айн»га қарши кечган учрашувдаги «Ахал»ни бугун майдонда кўрдим ва рақиб услуби деярли ўзгармаган.

Сердар Гелдиев («Ахал» клуби бош мураббийи): - «Пахтакор»ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг режамиз бугун иш бермади. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Гуруҳда барча рақиблар билан ўйнадик ва ҳаммани таниб олдик. Энди уларни янада чуқурроқ ўрганиб чиқамиз. Сафаримиз бошидаёқ муаммога дуч келдик, йўл кўп кучимизни олиб қўйди. Бугун ҳимояга таяниб ўйнамоқчи эдик. Аммо режамиз ишламади ва голлар ўтказиб юбордик. Яна бугун кўп футболчиларимизнинг ўйини қовушмади. Улар имконият даражасидан пастроқ ўйнашди. Энди ўз уйимизда дадилроқ ва хотиржамроқ бўламиз. Мухлисларнинг кўз олдида эса футболчилар бугунгидан яхшироқ ўйин намойиш этишларига ишонаман.

 

«B» ГУРУҲИ

ШАРЖА (БАА) - НАСАФ - 1:0 (1:0)

23 октябрь. Шаржа (БАА). «Шаржа» стадиони. 1163 томошабин.

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой).

Гол: Кайо (45+5).

Фойдаланилмаган пенальти: Азизбек 

Амонов (90+14).

Шаржа: Одил ал Ҳасани, Солиҳ ал Ҳассан (Абдулазиз ал Кааби, 51), Кайо Фернандеш, Миралем Пьянич, Абдуллоҳ ал Алави, Холид Иброҳим (Муҳаммад Абдулбосит, 57), Мажид Рашид, Усмон Камара, Константинос Манолас (Дари Фаҳад, 67), Мажид Ҳассан, Мусса Марега.

Насаф: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев (Суҳроб Нуруллоев, 78), Умарбек Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозоговой, Баҳром Абдураҳимов (Ойбек Бозоров, 46), Дониёр Нарзуллаев (Зафармурод Абдираҳматов, 46), Марко Станоевич (Азизбек Амонов, 58), Жамбули Жигаури, Матеус Лима Круз (Андрес Чавес, 78).

Огоҳлантиришлар: Мажид Ҳассан (11), Мусса Марега (90+9), Муҳаммад Абдулбосит (90+13) - Шерзод Насруллаев (41), Зафармурод Абдираҳматов (90).

Четлатиш: Мажид Ҳассан (90+3).

АЛ-САДД (Қатар) - АЛ-ФАЙСАЛИ 

(Иордания) - 6:0 (1:0)

23 октябрь. Доха (Қатар). «Жассим бин 

Ҳамад» стадиони.

Бош ҳакам: Холид ал Турайс (С.Арабистони).

Голлар: Бағдод Бунеджа (8, 50, 63), Плата (51), Мустафо Мешал (52), Юсуф Абдурисаг (83).

Огоҳлантиришлар: Пауло Силва (21) - Хусам Абудаҳаб (20), Низар ал Рашдан (31).

Четлатиш: Низар ал Рашдан (44, Ф.).

1. ШАРЖА       3     2      1        0       2-0     7

2. НАСАФ         3     2      0        1       4-2     6

3. АЛ-САДД      3     1      1        1       7-3     4

4. АЛ-ФАЙСАЛИ   3          0          0          3          0-8       0

4-ТУР. 6 ноябрь (душанба)

19:00 НАСАФ - ШАРЖА

23:00 АЛ-ФАЙСАЛИ - АЛ-САДД

Рўзиқул Бердиев («Насаф» клуби бош мураббийи): - Кучли рақибга қарши қийин ўйин бўлди. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Ўйиннинг бир нечта жабҳасида рақибдан устун эдик ва энди шу мағлубият билан тўхтаб қолмаймиз. Асосийси бугун «Шаржа»ни яхши билиб олдик ва уни яқиндан ўргандик.

Космин Оларио («Шаржа» клуби бош мураббийи): - Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда қийналдик, қизил карточка олганимиздан кейин вазият янада оғирлашди. Ўйин давомида бир неча муҳим футболчиларимиз жароҳат олишди. Аммо дарвозабонимизнинг ишончли ўйини ва пенальтини қайтаргани эвазига 3 очкога эга бўлдик. Учрашув икки қисмдан иборат бўлди. Биз 60-дақиқагача ўйинни назорат қилдик, аммо жароҳатланганларни алмаштирганимиздан кейин вазият ўзгарди. 3 очко учун борини берган шогирдларим билан фахрланаман.

 

«C» ГУРУҲИ

ОКМК - СЕПАХОН (Эрон) - 1:3 (1:1)

23 октябрь. Олмалиқ. «ОКМК» спорт мажмуаси стадиони. 3200 томошабин.

Бош ҳакам: Аҳмад ал Али (Қувайт).

Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (36) - Рамин Ризо (32, 49), Ризо Асади (59).

ОКМК: Ботирали Эргашев, Виталий Денисов (Улуғбек Суннатов, 28), Сардор Раҳмонов, Анзур Исмоилов (Жаҳонгир Фозилов, 46) Акром Комилов, Ойбек Рустамов, Санжар Турсунов, Бахтиёр Қосимов (Мурод Эрматов, 82), Муҳаммаданас Ҳасанов (Мартин Боакье, 55), Миржаҳон Мираҳмадов, Хуршид Ғиёсов (Сирожиддин Баҳриддинов, 82).

Сепахон: Паям Ниязманд, Ризо Асади, Брян Дабо, Иса Алкасир (Кавех Ризои, 81), Рамин Ризо, Фаршад Аҳмадзода, Аря Юсуфи (Эҳсон Паҳлавон, 90+1), Милод Закипур, Муҳаммад Данишгар, Муҳаммад Гурбани, Жавод Ҳусайннажод (Нильсон Барбоса, 58).

Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (90+4) - Аря Юсуфи (4), Ризо Асади (77).

АЛ-ИТТИҲОД (С.Арабистони) - АЛ-ҚУВА (Ироқ) - 1:0 (1:0)

23 октябрь. Жидда (С.Арабистони). «Қирол Абдуллоҳ» стадиони.

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳасан (БАА).

Гол: Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (90+4).

Ал-Иттиҳод: Абдуллоҳ Маюф, Омар Ҳавсави, Луис Фелипе, Аҳмад Бамсауд (Маҳаннад Шан­қити, 73), Мадаллаҳ ал Олаян, Канте, Жота (Ҳорун Камара, 73), Авад ал Нашри (Файсал ал Гамди, 63), Солиҳ ал Жамаан (Марван ал Саҳафи, 73), Ромариньо (Султон Фарҳан, 90+9), Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ.

Огоҳлантиришлар: Луис Фелипе (76), Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (90+5), Ромариньо (90+9) - Ҳасан Матрук (90+3).

1. АЛ-ИТТИҲОД    2      2        0       0        4-0     6

2. СЕПАХОН    2     1      1        0       5-3     4

3. АЛ-ҚУВА     3     1      1        1       4-4     4

4. ОКМК       3          0          0          3          2-8       0

4-ТУР. 6 ноябрь (душанба)

21:00 СЕПАХОН - ОКМК

21:00 АЛ-ҚУВА - АЛ-ИТТИҲОД

Миржалол Қосимов (ОКМК клуби бош мураббийи): - Афсуски бугун мағлубиятга учрадик. Имкониятларимизни йўққа чиқариб бормоқдамиз. Мағлубиятимизнинг маълум сабаблари бор. Захира ўриндиғимизнинг сустлиги бизга панд берди. Жамоада 6 нафар футболчи жароҳатланган. Лекин ҳаёт давом этади, бугунги мағлубият биз учун катта тажриба бўлди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. «Сепахон» жамоаси жуда тизимли ўйин намойиш этди ва стандарт вазиятлардан яхши фойдаланди. Афсус дарвозабонимиз биринчи голда хатога йўл қўйди. Ҳамма хато қилади. Тўғри, дарвозабонимиз бугун хато қилгандир, аммо аввалги ўйинларида бизни кўп қутқарган эди. Шуни эсдан чиқармаслигимиз керак. Ботирали хатоси учун жамоадан узр сўради. Рақибнинг иккинчи голини менимча ҳеч ким бартараф эта олмасди. Совет иттифоқи даврида шундай зарбаларни «Дасаев ҳам қайтара олмайдиган» зарбалар, деб аташарди. Рақиб идеал зарба берди.

Хосе Мануэль Феррейра де Мораиш («Сепахон» клуби бош мураббийи): - Менинг фикримча бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Ўзимизни яхши томонлама намойиш этдик ва ўйин бошидан тартибли ўйнашни бошладик. Биринчи голдан сўнг рақиб тезда жавоб қайтарди. Рақиб гол урган вазиятда қўполлик бор эди, деб ўйлайман. Танаффусда эса йигитлар бир нимани ўзгартириш кераклигини тушуниб етишди. Иккинчи бўлимда 2та гол урдик ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Бугунги учрашувда қўпроқ гол урсак бўларди, аммо кўп вазиятларимизни кўкка совурдик. Жамоамни ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бу гуруҳда ҳар бир учрашув жуда қийин кечмоқда. Бизни олдинда «Ал-Иттиҳод»га қарши қолдирилган учрашув кутиб турибди. ОФКдан тезроқ қарор қабул қилишини илтимос қиламан. Биз ўша учрашувни бошқа мамлакатда ўйнаймизми ёки учрашув бекор қилинадими, ушбу саволга жавоб ҳали ҳамон аниқ эмас.

«D» ГУРУҲИ

НАВБАҲОР - НАССАЖИ МАЗАНДАРАН (Эрон) - 2:1 (0:1)

23 октябрь. Наманган. «Марказий» стадиони. 8263 томошабин.

Бош ҳакам: Салмон Аҳмад Фалаҳи (Қатар).

Голлар: Остон Ўрунов (74), Меҳрдод Абдиҳанан (90+7-авт.) - Муҳаммадризо Азади (44).

Навбаҳор: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Филип Иванович, Милош Милович, Иброҳим Йўлдошев, Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов, Азим Аҳмедов (Остон Ўрунов, 46), Дониёр Абдуманнопов (Асадбек Собиржонов, 62), Жамшид Искандеров, Темурхўжа Абдухолиқов.

Нассажи Мазандаран: Рашид Мазаҳери, Воҳид Муҳаммадзода, Амирмаҳди Жанмалеки, Саид Беиги, Фаршид Исмоили (Али Даврон, 66), Муҳаммадризо Азади, Маҳмуд Ҳайдараҳмати (Меҳрдод Абдиҳанан, 24), Собир Ҳардани, Муҳаммад Ҳусейни, Исмоил Бобои (Аҳмад Мусави, 65), Муҳаммадризо Аббоси (Хосе Антонио Вильяр, 82).

Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов (7), Игорь Голбан (27) - Муҳаммадризо Азади (87).

Четлатиш: Собир Ҳардани (52).

АЛ-ҲИЛОЛ (С.Арабистони) - МУМБАЙ СИТИ (Ҳиндистон) - 6:0 (1:0)

23 октябрь. Ар-Риёд (С.Арабистони). «Қирол Фаҳд» халқаро стадиони.

Голлар: Митрович (5, 67, 80), Милинкович-Савич (75), Муҳаммад ал Бурайк (82), Абдуллоҳ ал Малки (90+5).

Ал-Ҳилол: Муҳаммад ал Овайс, Сауд Абдулҳамид, Кулибали (Ҳасан Томбакти, 81), Али ал Булайҳи, Муҳаммад ал Бурайк, Милинкович-Савич (Муҳаммад ал Қаҳтони, 86), Муҳаммад Канно (Абдуллоҳ ал Ҳамдан, 65), Рубен Невеш, Салим ал Доссари (Абдуллоҳ ал Малки, 86), Малком, Митрович (Солиҳ ал Шеҳри, 86).

Огоҳлантиришлар: Али ал Булайҳи (34), Кулибали (49), Абдуллоҳ ал Малки (90+5) - ван Нифф (14), В.Партап Сингх (41).

1. АЛ-ҲИЛОЛ  3     2      1        0       10-1   7

2. НАВБАҲОР 3     2      1        0       6-2     7

3. НАССАЖИ М.    3      1        0       2        3-5     3

4. МУМБАЙ СИТИ           3          0          0          3          0-11     0

4-ТУР. 6 ноябрь (душанба)

19:00 НАССАЖИ М. - НАВБАҲОР

19:00 МУМБАЙ СИТИ - АЛ-ҲИЛОЛ

Самвел Бабаян («Навбаҳор» клуби бош мураббийи): - Бугун «янги Навбаҳор» туғилди, деб ўйлайман. Бу жамоа курашишни ва ғалаба қозонишни хоҳлайди. Биринчи навбатда йигитларни табрикламоқчиман, улар бугун ирода, ғалабага бўлган чанқоқликни кўрсатишди. Қайтараман, бугун «янги Навбаҳор» дунёга келди. Чемпионлар лигасида оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир жамоа очко ишлаш учун майдонга тушади. Бугун ғалабага муносиб эдик ва бу меҳнатларимиз самарасидир. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимни яхши бошладик, бироқ ҳужумларни якунлашда муаммоларга дуч келдик. Кейин кутилмаган гол содир бўлди. Иккинчи бўлимда Ўрунов ва Собиржонов орқали ўйинни кучайтирдик. Бугунги кунда таркибингизда ўйинни кучайтира оладиганлар бўлгани жуда муҳим. Умуман олганда дуранг ҳам адолатсизлик бўларди. Бу дақиқалар учун футболчилар бор кучини ишга солишди. Мен ҳакамлик ҳақида гапиришга ўрганмаганман. У ўйинни жуда яхши бошқарди. Симуляция ва вақт чўзишларни жойида жазолади. Улар ҳар бир тўхтатилиш учун керакли вақт қўшишади. Эсингизда бўлса, «Ал-Ҳилол» билан баҳсда рефери 14 дақиқа қўшиб берганди. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши. 

Меҳди Раҳмати («Нассажи Мозандаран» клуби бош мураббийи): - Футболчиларимни ажойиб ўйин билан табриклайман. Биринчи бўлимда режаларимиз амалга ошди ва таймни ғалаба билан якунладик. Иккинчисида хатоликлар юз бера бошлади. Ҳакамнинг офсайдни аниқлашдаги кичик хатоси эвазига футболчимизга қизил карточка кўрсатилди. Шунга қарамасдан жамоамиз яхши ўйин кўрсатди, улардан миннатдорман. Бу ўйиндаги мағлубиятимиз кечиктирилган офсайд сабабли рўй берди. Ушбу баҳсда мухлисларнинг ҳакамга қилган босими ҳисобига рефери кўп хато қилди. Ҳакам хатоси сабаб қизил карточка олдик ва четлатишдан сўнг ўйин ўзгариб кетди. «Қизил» сабаб мажбурий ўзгаришлар амалга оширдик. Жароҳати бор футболчиларимизни ҳам майдонга туширишга тўғри келди. Ҳакам қизил бермаганида, иккинчи голни уриб, баҳс­ни ғалаба билан якунлар эдик. Бугунги баҳсдаги натижа фаолиятимдаги энг оғири. Четлатишни ҳалигача хазм қилолмаяпман. Офсайд аниқланганидан сўнг ҳакамлар ВАРни кўриб, футболчимизни майдондан четлатяпти. Лекин йигитлар охиригача курашишди, уларга раҳмат айтаман.

 

«E» ГУРУҲИ

ПЕРСЕПОЛИС (Эрон) - ИСТИҚЛОЛ 

(Тожикистон) - 2:0 (1:0)

24 октябрь. Теҳрон. «Озоди» стадиони.

Бош ҳакам: Муҳаннад Саррай (Ироқ).

Голлар: Саид Содиғи (44, 73).

Фойдаланилмаган пенальти: Себай (7, И.).

АЛ-НАСР (С.Арабистони)

АЛ-ДУХАЙЛ (Қатар) - 4:3 (1:0)

24 октябрь. Ар-Риёд. «Ал-Аввал Парк» стадиони.

Бош ҳакам: Аҳмад ал Каф (Уммон).

Голлар: Талиска (25), Мане (56), Роналду (61, 81) - Исмоил Муҳаммад (63), Алмоаз Али (67), Олунга (85).

Ал-Наср: Наваф ал Ақиди, Султон ал Ғаннам, Абдуллоҳ ал Амри, Қосим ал Нахли, Ляпорт, Абдулмажид ал Сулайҳим (Али ал Ҳасан, 64), Мане, Абдуллоҳ ал Ҳайбари, Отавио (Сами ал Нажи, 84), Талиска, Роналду.

1. АЛ-НАСР      3     3      0        0       9-4     9

2. ПЕРСЕПОЛИС   3      2        0       1        3-2     6

3. АЛ-ДУХАЙЛ       3      0        1       2        3-5     1

4. ИСТИҚЛОЛ        3          0          1          2          1-5       1

4-ТУР. 7 ноябрь (сешанба)

21:00 ИстиҚлол - Персеполис

23:00 Ал-Духайл - Ал-Наср

 

шарҚ минтаҚаси. 3-ТУР

«I» ГУРУҲИ

УЛЬСАН ХЁНДЭ (Ж.Корея) - ЖОҲОР ДАРУЛ ТАЗИМ (Малайзия) - 3:1 (3:0)

24 октябрь. Ульсан (Ж.Корея). «Ульсан Мунсу» стадиони.

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон).

Голлар: Хён Чон Сён (5), Лудвигсон (12, 18) - Бергсон (53).

Четлатиш: Хван Ким Тхэ (36, У.).

ПАТХУМ ЮНАЙТЕД (Таиланд) - КАВАСАКИ ФРОНТАЛЕ (Япония) - 2:4 (1:1)

24 октябрь. Патхум Тани (Таиланд). «BG Stadium стадиони.

Бош ҳакам: Мууд Бонядифар (Эрон).

Голлар: Игорь Сергеев (45+1), Виктор (82-пен.) - Тоно (14), Тачибанада (52), Марсиньо (68), Оминами (77).

1. КАВАСАКИ Ф.  3      3        0       0        6-2     9

2. УЛЬСАН ХЁНДЭ       3        2       0        1        6-3       6

3. ЖОҲОР         3     1      0        2       5-6     3

4. ПАТХУМ ЮН.   3          0          0          3          5-11     0

4-ТУР. 7 ноябрь (сешанба)

15:00 Кавасаки Фронтале - Патхум Юнайтед

17:00 Жоҳор Дарул Тазим - Ульсан Хёндэ

 

«J» ГУРУҲИ

УРАВА РЕД ДАЙМОНДС (Япония) - ПОХАН СТИЛЕРС (Ж.Корея) - 0:2 (0:1)

24 октябрь. Саитама (Япония). «Саитама 2002» стадиони.

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).

Голлар: Юнг Жэ Хи (22), Ко Ён Чжун (49).

УХАНЬ ФРИ ТАУНС (Хитой) - ХАНОЙ (Вьетнам) - 2:1 (1:0)

24 октябрь. Ухань (Хитой). «Ухань СМ» стадиони.

Бош ҳакам: Назми Насаруддин (Малайзия).

Голлар: Вэй Шихао (45), Маркау (63) - Фам Туан Хай (87).

Четлатишлар: Жоэл (4), Дао Ван Нам (90+4, Х.).

1. ПОХАН СТИЛЕРС    3        3       0        0        9-3       9

2. УРАВА Р.Д.  3     1      1        1       8-4     4

3. УХАНЬ Ф.Т.        3      1        1       1        5-6     4

4. ХАНОЙ     3          0          0          3          3-12     0

4-ТУР. 8 ноябрь (чоршанба)

15:00 Похан Стилерс - Урава Ред Даймондс

17:00 Ханой - Ухань Фри Таунс

 

«F» ГУРУҲИ

25 октябрь

ЧОНБУК МОТОРС (Ж.Корея) - ЛАЙОН СИТИ (Сингапур)

КИТЧИ (Гонконг) - БАНГКОК ЮНАЙТЕД (Таиланд)

 

«G» ГУРУҲИ

ИНЧХОН ЮНАЙТЕД (Ж.Корея) - ШАНЬДУН ТАЙШАНЬ (Хитой)

ЙОКОГАМА Ф. МАРИНОС (Япония) - КАЙА (Филиппин)

 

«H» ГУРУҲИ

ЧЖЭЦЗЯН (Хитой) - ВАНФОРЕ КОФУ (Япония)

БУРИРАМ ЮНАЙТЕД (Таиланд) - МЕЛЬБУРН СИТИ (Австралия)

 

2-ЎРИНЛАР РЕЙТИНГИ

ҒАРБ МИНТАҚАСИ

1. НАВБАҲОР        3          2          1          0          6-2       7

2. НАСАФ                3          2          0          1          4-2       6

3. ПЕРСЕПОЛИС  3          2          0          1          3-2       6

4. СЕПАХОН           2          1          1          0          5-3       4

5. ПАХТАКОР         3          1          0          2          3-5       3

 

ШАРҚ МИНТАҚАСИ

1. УЛЬСАН Х.         3          2          0          1          6-3       6

2. УРАВА Р.Д.         3          1          1          1          8-4       4

3. ВЕНТФОРЕТ К. 2          1          1          0          1-0       4

4. ЧОНБУК М.        2          1          0          1          4-4       3

5. ЙОКОГАМА Ф.   2          1          0          1          3-4       3

 

ТЎПУРАРЛАР:

Талиска (Ал-Наср) - 5та

Эрнандес (Инчхон Юн.) - 4та

Митрович (Ал-Ҳилол) - 4та...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.