Испания Примероси. 7-8-турлар: «Жирона», марҳамат, ерга туш...
«Реал» мавсум кашфиёти «Жирона» майдонида ўта эркин ўйнаб, рақибга хитоб қилди гўё: «Бўлди, энди ерга туш».
ОЧЛ 1-тури доирасида «Насаф» Иордания чемпиони «Ал-Файсали» меҳмони бўлди.
Айтиш жоизки, Аммандаги учрашувда «Насаф» ўйин якунига қадар ҳужумкор тўп суриб ҳақли равишда ғалабага эришди.
Зеро, 90+5-дақиқада бош ҳакам Ғолиб Ғайбуллаевга нисбатан қўполликни VARда текшириб, меҳмонлар фойдасига пенальти бермади. Аммо, ҳамюртларимиз сўнгги сонияларда барибир ҳам ўз фаолликлари эвазига ниятларига етишишди.
90+7-дақиқада Зафармурод Абдираҳматовнинг ягона голи Рўзиқул Бердиев жамоасига Иордания чемпиони устидан ғалаба келтирди – 1:0.
Шундай қилиб вакилларимиз «В» гуруҳини ғалаба билан бошлаб, 3 очко билан пешқадамга айланиб олишди. Гуруҳнинг 2-баҳси Қатарда "Ал-Садд" ва БААнинг "Ал-Шаржа"си ўртасида кечади.
«В» гуруҳи. 1-тур.
«АЛ-ФАЙСАЛИ» - «НАСАФ» - 0:1
Гол: Зафармурод Абдираҳматов, 90+7.
«Ал-Файсали»: 21. Маҳди Халил, 17. Салим Ал Ажалин, 19. Анас Бани, 30. Моҳаннад Ас Соулиман, 77. Муҳаммад Ал-Клоуб, 6. Обеида Ас-Самарнаҳ, 14. Низар Ар-Рашдан, 22. Холид Закариё, 99. Рафиқ Камерги (9.Муҳаммад Аҳмад Сулеиманан, 46), 7. Амин Фарид Муҳаммад Аш-Шанаинеҳ (91.Ҳотам Ар-Рушади, 80), 11. Ориф Ҳаж (20. Розиқ Муҳаммад Солиҳ Бани, 66).
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сиддиқов (88.Марко Станоевич, 65), 17.Суҳроб Нуруллоев (99.Азизбек Амонов, 65), 18.Баҳром Абдураҳимов (70.Жамбули Жигаури, 46), 19.Матеус Лима (8.Зафармурод Абдирахматов, 78), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (21.Дониёр Нарзуллаев, 87), 92.Умар Эшмуродов.
«Реал» мавсум кашфиёти «Жирона» майдонида ўта эркин ўйнаб, рақибга хитоб қилди гўё: «Бўлди, энди ерга туш».
Манчестернинг ҳар икки клуби мағлуб, «Ливерпуль» эса ношуд ҳакамлик қурбони - АПЛнинг навбатдаги тури турли маънода чинакам «тўс-тўполон» ичида қолди.
Кеча Испания премьероси 8-турининг марказий баҳсида «Реал» турнир пешқадами бўлиб турган «Жирона»га қарши майдонга тушди
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789