Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Ўзбекистон Суперлигаси пешқадами «Пахтакор» Туркманистон чемпионатида 5-ўринда бораётган «Ахал»га қарши майдонга тушди.
Ашхободда ўтган учрашувда вакилларимиз 64-дақиқада майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Одил Ҳамробеков рақибга қарши қўпол ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилди. 81-дақиқада мезбонлар Алибек Абдураҳмоновнинг голи эвазига ҳисобни очиб, ғалабага яқин эди. Аммо 90+5-дақиқага келиб Ҳожимат Эркинов жарима зарбасидан кейин Дилшод Саитовнинг узатмасини голга айлантириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди - 1:1. Шу тариқа, «Пахтакор» гуруҳида 4 очко билан ҳозирча 2-ўринда бормоқда. «Ахал»да ҳам 4 очко, «Ал-Файха» ҳисобида 3 очко бўлса, пешқадам «Ал-Айн» Саудиядаги ғалаба (2:3)дан кейин очколарини 12тага етказди ва муддатидан аввал кейинги босқичга йўл олди.
«A» ГУРУҲИ
АХАЛ (Туркманистон) - ПАХТАКОР - 1:1 (0:0)
7 ноябрь. Ашхобод (Туркманистон). «Ашхобод» стадиони.
Бош ҳакам: Муҳаммад Назми бин Насаруддин (Малайзия).
Гол: Алибек Абдураҳмонов (81) - Ҳожимат Эркинов (90}5).
Ахал: 96.Раҳат Жапаров, 3.Шуҳрат Союнов, 5.Ҳакмуҳаммет Башимов, 7.Мейлис Диниев, 8.Адилбек Равшанов (18.Салим Умаров, 82), 9.Гурбан Аннаев (11.Даянч Мередов, 62), 10.Элман Тагаев (77.Бегенч Мамиев, 87), 27.Язқилич Гурбанов, 30.Алибек Абдураҳмонов, 71.Атегелди Гелдиев, 98.Довран Ҳожамаммедов.
Пахтакор: 36.Павел Павлюченко, 77.Дилшод Саитов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов, 8.Азизбек Турғунбоев (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 20.Ҳожимат Эркинов, 10.Драган Черан (19.Пшемислав Банашак, 73).
Огоҳлантиришлар: Алибек Абдураҳмонов (33), Язқилич Гурбанов (44) - Шаҳзод Азмиддинов (49).
Четлатиш: Одил Ҳамробеков (64, П.).
АЛ-ФЕЙХА (С.Арабистони) - АЛ-АЙН (БАА) - 2:3 (0:2)
7 ноябрь. Ар-Риёд (С.Арабистони). «Қирол Фаҳд» стадиони.
Бош ҳакам: Ма Нин (Хитой).
Голлар: Нвакаэме (53), Муҳаннад ал Қайди (90+6) - Лаба (29, 41), Софиён Раҳими (64).
Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1. АЛ-АЙН 4 4 0 0 14-5 12
2. ПАХТАКОР 4 1 1 2 4-6 4
3. АХАЛ 4 1 1 2 4-8 4
4. АЛ-ФЕЙХА 4 1 0 3 5-8 3
5-ТУР. 28 ноябрь (сешанба)
21:00 Ал-Фейха - Ахал
21:00 Ал-Айн – Пахтакор
Ўйиндан кейинги фикрлар
Максим Шацких («Пахтакор» клуби бош мураббийи): - Натижадан қониқмадим, бизга ғалаба зарур эди. Ўйин охирида қийин вазиятдан чиқиб кетишга уриндик. Шундай ажойиб стадионда табиий чим ёки ҳеч бўлмаганда сифатли сунъий чимда йўқлиги ажабланарли. Бундай жойда ўйнашга қарор қилинган экан, чимни яхши ҳолатда ушлаш керак. Европада ҳам баъзида бундай майдонларда ўйналади, аммо сифати жуда яхши. Бу майдон жуда қаттиқ. Камчиликда қолган бўлсак-да, охирги дақиқаларда ўйинни ўзгартиришга интилдик. Вазиятларимиз бўлди, лекин аниқ зарбалар йўллай олмадик. Мезбонлар кутилмаган нарса билан ҳайрон қолдиришмади, кутилганидек ҳаракат қилишди. Кам бўлиб қолганимиздан кейин ҳужумни жонлантириш учун ҳужумкор футболчиларни туширдим. +изил карточка борасида эътирозим йўқ. Ҳакам «VAR»ни кўргани бораётгандаёқ ёрдамчиларимга майдондан четлатиш бўлишини айтгандим. Ўйиндан кейин бу вазият учун Одил дўстларидан узр сўради.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789