ОЧЛ-2023/2024. 1-тур: «Шерлар» тор-мор этилди

ОЧЛ-2023/2024. 1-тур: «Шерлар» тор-мор этилди

Осиё Чемпионлар лигаси «А» гуруҳидан ўрин олган мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» клуби Тошкентда Абу-Дабининг «Ал-Айн» клубини қабул қилди.

Учрашув кўпчилик кутмаган - 0:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, 11-дақиқада Кожо Лаба ҳисобни очган бўлса, 25-дақиқада Холид ал Балуши орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида Кожо Лаба дублни расмийлаштирди. Шу тариқа, «шерлар» Тошкентда аламли мағлубиятни қабул қилиб олишди.

«A» ГУРУҲИ

19 сентябрь

ПАХТАКОР - АЛ-АЙН (БАА) - 0:3 (0:2)

Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 8117 томошабин.

Бош ҳакам: Ко Хюнг Жин (Ж.Корея).

Голлар: Кожо Лаба (11, 67), Холид ал Балуши (25).

Пахтакор: Санжар Қувватов, Мэтью Стенворден, Достон Турсунов (Шаҳзод Азмиддинов, 46), Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Сардор Собирхўжаев (Беҳруз Асқаров, 82), Одил Ҳамробеков, Драган Черан, Азизбек Турғунбоев (Дилшод Саитов, 72), Диёр Холматов (Пўлатхўжа Холдорхонов, 59), Пшемислав Банашак.

Ал-Айн: Холид Эйса, Куаме Аутонне, Бандар ал Аҳбаби, Эрик Менезес, Софян Раҳими (Аҳмад Барман, 81), Алехандро Ромеро (Ҳазим Аббос, 90+2), Холид ал Балуши (Муҳаммад ал Балуши, 46), Яҳё Нодир (Фалаҳ Волид, 64), Пак Йон Ву, Холид Ҳошими, Кожо Лаба (Эйса Халфан, 81).

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Азмиддинов (62), Ҳожиакбар Алижонов (68), Пўлатхўжа Холдорхонов (81), Пшемислав Банашак (88) - Куаме Аутонне (43), Муҳаммад ал Балуши (62), Пак Йон Ву (80), Бандар ал Аҳбаби (84), Аҳмад Барман (90).

 

21:00 АХАЛ (Туркманистон) - АЛ-ФЕЙХА (С.Арабистони)

 

2-ТУР. 3 октябрь (сешанба)

21:00 Ал-Айн - Ахал

21:00 Ал-Фейха - Пахтакор

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.