ОФК Кубоги. «Сўғдиёна» гуруҳ ғолиби ва унинг кейинги рақиби «Хўжанд»...

ОФК Кубоги. «Сўғдиёна» гуруҳ ғолиби ва унинг кейинги рақиби «Хўжанд»...

Сизга яхши маълумки, бугун  ОФК Кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида «Сўғдиёна» Туркманистоннинг «Олтин Аср»ига қарши майдонга тушиб ишончли ғалабани тантана қилди.

Зотан, ўйиннинг 20- ва 60-дақиқасида Жасур Ҳасанов , 48-дақиқада эса Жавоҳир Қаҳрамонов "бўрилар"га ғалаба келтирган голлар муаллифига айланишди.  Туркманистон клубининг ягона жавоб голига 65-дақиқада Нурмурат Розиев муаллифлик қилди. Қайд этиш керак, 38 ёшли Жасур Ҳасанов гуруҳ босқичидаги ортда қолган 3 ўйинда 3 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди. Шундай қилиб вакилларимиз 9 очко билан гуруҳни 1-ўринда якунлашди. Жамоа ОФК Кубоги Марказий минтақа ҳудудий финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.  
Бинобарин, ушбу "этапда "Жиззах клубига Тожикистоннинг «Хўжанд»и рақиблик қиладиган бўлди. «Хўжанд» F гуруҳи ғолиби сифатида «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушади. Учрашув август ойида бўлиб ўтади. Беллашув қаерда ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас. 
Улуғбек Бақоев шогирдлари гуруҳ босқичида ўтказилган 3 ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Жамоа Қирғизистоннинг «Нефтчи», Тожикистоннинг «ЦСКА» ва Туркманистоннинг «Олтин Аср» клубларини енгди.
ОФК кубоги, "Е" гуруҳи , 3-тур
30 июнь, пайшанба 
«СЎҒДИЁНА»  (ЎЗБЕКИСТОН) — «ОЛТИН АСР» (ТУРКМАНИСТОН) -3:1 
Голлар: 1:0 — 20 Ҳасанов, 2:0 — 48 Қаҳрамонов, 3:0 — 60 Ҳасанов, 3:1 — 65 Розиев. 
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 6. Искандар Шойқулов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков (16. Артём Филипосян, 60), 10. Шоҳруз Норхонов ( 8. Марат Бикмаев, 60), 11. Жасур Ҳасанов (3. Диан Талхатов, 81), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (33. Дониёр Абдуманнопов, 60), 21. Абдужалил Маназаров (12. Хислат Халилов, 46), 31. Лука Чермел, 77. Даниел Насриддинов, 93. Марко Колакович.  
«Олтин Аср»: 1. Маммет Оразмуҳаммедов, 2. Зафар Бабажанов, 5. Гуйчмират Аннагулиев, 8. Аҳмет Атаев (С), 10. Раҳмат Мирадбердиев, 11. Мурат Якшиев, 17. Мират Аннаев (29. Нурмират Розев, 58) 18. Фуркат Турсунов (12. Иҳлас Тойжанов, 58), 20. Бегмират Баёв (3. Селим Атаев, 58), 22. Ровшенгелди Ҳалмаммедов, 27. Велмйрат Баллаков ( 14. Аҳмед Нурметов,79). 
Огоҳлантириш: Жўрабеков 24, Мирадбердиев 35, 39, Маназаров 45+3. 
Четлатиш: Мирадбердиев 39.