Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Сизга яхши маълумки, кеча ОФК кубоги яримфинали доирасида «Сўғдиёна» Жиззахда Малайзиянинг «Куала Лумпур Сити» жамоасига қарши майдонга тушди.
Афсуски, минлаб томошабин қаршисида ўтган учрашув 120 дақиқа давом этди ва томонлар тўртта бўлимда ҳам нурсиз дуранг қайд этишди – 0:0.
Пе нальтилар серияси да эса омад меҳмонлар томонида бўлди. Айтганча,
сериядан аввал жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев дарвозабон Милан Митрович ўрнига Ширинбой Абдуллаевни майдонга туширди. Бироқ Шаҳбоз Жўрабековнинг омадсиз зарбасидан кейин у жамоасини омадсизликдан қутқара олмади.
Шу тариқа, финалда «Куала Лумпур» Уммоннинг «Ас-Сиб» клубига қарши майдонга тушадиган бўлди. Ҳал қилувчи ўйин 22 октябрь куни ўтказилади.
ОФК кубоги. Яримфинал (Ҳудудлараро финал).
«СЎҒДИЁНА» – «КУАЛА ЛУМПУР СИТИ» - 0:0. Пенальтилар серияси: 3:5
Бош ҳакам: Али Сабоҳ Ал Қайси (Ироқ)
«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович (Ширинбой Абдуллаев, 120), 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шойқулов (77.Даниел Насриддинов, 107), 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 10.Шоҳруз Норхонов (17.Ҳусниддин Ғофуров, 112), 11.Жасур Ҳасанов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 21.Абдужалил Маназаров (5.Аюбхон Нўъмонов, 112), 26.Виталий Денисов (39.Шавкат Саломов, 68), 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
«Куала Лумпур»: 1.Кевин Мендоса, 4.Камол Азизий, 6.Райан Ламберт (21.Кенни Паллараж, 100), 7.Ромел Моралес, 8.Зафри Яҳё (30.Факрул Айман, 100), 9.Жанкарло Галлифуоко, 12.Деклан Ламберт (25.Анвар Иброҳим, 100), 14.Акром Маҳинон, 16.Жанасекаран Партибан, 17.Ирфон Закария, 28.Пауло Жозуэ.
****
ОФК Кубоги Ҳудудлараро финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашувида учралган мағлубиятдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди ва қуйидаги фикрларни билдирди...
- Бутун ўйин давомида темпни ушлашга ҳаракат қилдик, аммо якунга қадар рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. "Куала-Лумпур" жамоаси ўзлари хоҳлаганидек пенальтига қадар етиб борди ва истаганига эришди. Пенальти — бу лоторея. Шу боис йигитларга шикоятим йўқ. Футболда бундай ҳолатлар содир бўлади, шу боис барча йигитларга миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт давом этади.
Бугун ҳам жисмоний, ҳам техник режалар тузгандик. Шунинг учун алмаштиришларга шошмадик. Чунки бундай ўйиннинг ритмига тушиб олиш жуда мураккаб саналади, шу боис, биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатига қараб, уларни алмаштирдик. Футболчилар чарчаб қолиб, ҳеч нарсага қодир бўлмай қолганида, уларни захирага олдик. Шунга қарамай, бутун жамоа яхши ўйин намойиш этди. Тўғри, бизда сон-саноқсиз вазиятлар юзага келди, аммо уларни якунига етказа олмадик. Умуман олганда, шикоятим йўқ.
Бу босқичга бутун жамоа, айтайлик, бутун шаҳар, мураббийлар штаби илк бор етиб келди. Бу бизнинг келажагимиз учун сабоқ бўлди. Бугун биз мағлуб бўлмадик, аксинча, ғалаба қозондик, шунчаки омад рақибларга кулиб боқди. Бу бизнинг даражамиз. Эндиликда ўз устимизда ишлашимиз ва тўхтамаслигимиз лозим. Бизда яхши ёш футболчилар бор. Бундай турнирлар ҳали кўп бўлади, шу боис мен ушбу босқичга етиб келган йигитларни табриклайман. Қолаверса, клуб раҳбарияти ва мухлисларга миннатдорчилик билдираман, улар бу турнирда бизга кўп ёрдам берди.
Шу ўринда, клубни яхши-ёмон кунларда қўллаб-қувватлаётганларга ташаккур дейман. Ўйинга келсак, бизда пенальтигача бориш режаси йўқ эди. Биз агрессив ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик. Рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин намойиш этди. Ҳужумларни якунлашда сусткашликка йўл қўйдик. Шу сабабли, ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этди. Пенальти 50 га 50 дегани. Унда барчада ғалаба қозониш имконияти мавжуд.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789