ОК-2023 (U-17). 2-тур: Қийин, лекин ғалаба барибир...

ОК-2023 (U-17). 2-тур: Қийин, лекин ғалаба барибир...

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлари ҳиндистонлик тенгқурлари билан майдонда баҳс олиб боришди.

Ўзбекистон ўйинни жиддий тарзда - фақат олдинга чиқишга қатъий қарор қилгандек бошлади ва Ҳиндистон дарвозаси олдида 9-дақиқадаёқ, Азизбек Тўлқинбековнинг узоқдан берган хавфли зарбаси билан бугунги кайфиятини билдиргандек эди. Лекин зарбани рақиб дарвозабони Саҳил қайтара олди. Биринчи таймнинг кўп қисмида ўйин ҳамюртларимиз назорати остида қолди. 20-дақиқада Лазизбек Мирзаевнинг зарбасидан сўнг, ҳисобда олдинга чиқиб олишга яқин келгандик, лекин... Қолган дақиқаларда икки жамоа галма-галдан ҳужумлар уюштиришди, аммо тўп ҳа, деганда дарвозадан жой олавермади. Ниҳоят, Ўзбекистон 81-дақиқада захирадан майдонга қўшилган Муҳаммадали Реимовнинг жарима майдончаси марказидан йўллаган кучли зарбаси билан ҳисобни очди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса японлар Вьетнам ўсмирлар терма жамоасини йирик - 4:0 ҳисобида тор-мор келтиришди. Учрашувнинг 2-дақиқасида япониялик ҳужумчи Ютака Мичикава ҳисобни очди - 0:1. Баҳснинг 59-дақиқасида Кохеи Мочизуки иккинчи бор Ҳиндистон дарвозасига гол урди - 0:2. Орадан кўп ўтмай Рюносуке Сато ҳисобни йириклаштирди - 0:3. 74-дақиқада эса Кохеи Мочизуки тўртинчи голни урди - 0:4.

Шу тариқа, ҳамюртларимиз кун чиқар юрт вакиллари каби очколари сонини 4тага етказиб олишди ва гуруҳда етакчилик қилишмоқда. Ҳиндистон ва Вьетнамда эса 1 очкодан мавжуд.

 

«D» ГУРУҲИ 2-ТУР

20 июнь

ЎЗБЕКИСТОН - ҲИНДИСТОН - 1:0 (0:0)

Бангкок. «Таммасат» стадиони.

Бош ҳакам: Шэнь Ин Хао (Хитой).

Гол: Муҳаммадали Реимов (81).

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Муҳаммад Бобур Каримов (23.Дилшод Абдуллаев, 46), 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озод Ўктамов, 7.Лазизбек Мирзаев, 9.Амирбек Саидов (11.Қувонч Абраев, 74), 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев (18.Николас Акопов, 89), 17.Оллоберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Ойбек Ўрмонжонов (16.Муҳаммадали Реимов, 46).

Ҳиндистон: 1.Саҳил, 2.Мити, 3.С.Сингх, 6.Г.Сингх, 7.К.Сингх (14.Чунгкхам, 84), 9.Гангте (18.Панвар, 63), 10.Гуите (16.Додум, 84), 11.Лалпекхлуа (23.Р.Сингх, 57), 12.М.Сингх, 17.Д.Мэитей (8.Тирки, 63), 22.П.Сингх

Огоҳлантиришлар: Беҳруз Жуматов (44) - П.Сингх (57), Панвар (67).

 

ВЬЕТНАМ - ЯПОНИЯ - 0:4 (0:1)

Бангкок. «Ражамангала» стадиони.

Бош ҳакам: Али Реда (Ливан).

Голлар: Мичикава (2), Мочизуки (59, 74), Сато (66).

Вьетнам: 13.Нгуен Бао Нгок, 2.Пхан Ван Тан (4.Ле Нгуен Куок Чунг, 46), 3.Нгуен Луонг Туан Хаи (16.Нгуен Хоанг Нам, 62), 5.Дан Тан Бин, 6.Пхам Нгуен Куок Трунг, 7.Ви Дин Туонг (20.Джин Куанг Киут, 69), 8.Ли Динг Лонг Ву, 9.Нгуен Сонг Пхуонг, 12.Нгуен Куон Кхан, 19.Нгуен Ли Пхат (10.Нгуен Тьен Фу, 46), 21.Пхунг Ван Нам (14.Ле Хён Триу, 46).

Япония: 1.Гото Ватару, 3.Кейта Косуги (22.Ю.Куроки, 83), 4.Каито Цучия, 7.Шунго Сугиура (13.Ю.Ёсинага, 46), 8.Кохеи Мочизуки, 9.Ютака Мичиваки (19.Д.Миягава, 73), 10.Рюносуке Сато (11.Р.Такаока, 73), 15.Жои Ямамото (21.Г.Ямагучи, 73), 16.Котаро Хонда, 17.Шотаро Шибата, 18.Хироши Таро Накажима.

Огоҳлантириш: Ле Хён Триу (90+2).

1. ЯПОНИЯ  2          1          1          0          5-1       4

2. ЎЗБЕКИСТОН   2          1          1          0          2-1       4

3. ҲИНДИСТОН      2          0          1          1          1-2       1          

4. ВЬЕТНАМ            2          0          1          1          1-5       1

3-ТУР. 23 июнь (жума)

17:00 Япония - Ҳиндистон

17:00 Вьетнам - Ўзбекистон

 

«А» ГУРУҲИ

2-ТУР. 18 июнь 

ЛАОС - ЯМАН - 1:2

МАЛАЙЗИЯ - ТАИЛАНД - 0:3

1 ЯМАН        2          2          0          0          6-1       6

2 ТАИЛАНД 2          2          0          0          5-1       6

3 ЛАОС         2          0          0          2          2-4       0

4 МАЛАЙЗИЯ         2          0          0          2          0-7       0

3-ТУР. 21 июнь

ТАИЛАНД - ЯМАН 

МАЛАЙЗИЯ - ЛАОС

 

«В» ГУРУҲИ

2-ТУР. 19 июнь

ҚАТАР - ЭРОН - 0:0

Бангкок. «Ражамангала» стадиони.

Бош ҳакам: Омар ал Ёқуб (Уммон).

АФҒОНИСТОН - Ж.КОРЕЯ - 0:4 (0:3)

Патхум Тани. «Патхум Тани» стадиони.

Бош ҳакам: Торик Алкатири (Индонезия).

Голлар: Лим Хён Суб (13), Нурзай (24-авт.), Юн До Ён (34, 54).

1. Ж.КОРЕЯ            2          2          0          0          10-1     6

2. ЭРОН        2          1          1          0          6-1       4

3. ҚАТАР      2          0          1          1          1-6       1

4. АФҒОНИСТОН   2          0          0          2          1-10     0

3-ТУР. 22 июнь (пайшанба)

19:00 Ж.Корея - Эрон

19:00 Афғонистон - Қатар

 

«С» ГУРУҲИ

2-ТУР. 19 июнь

ХИТОЙ - АВСТРАЛИЯ - 3:5 (2:4)

Чонбури. «Чонбури» стадиони.

Бош ҳакам: Аҳмад Дарвиш (БАА).

Голлар: Ван Ю Донг (14, 62), Куай Жи Вен (45+7) - Иранкунда (9, 18), Де Абреу (12), Глассон (25), Аманатидис (90+8).

С.АРАБИСТОНИ - ТОЖИКИСТОН - 2:0 (0:0)

Чонбури. «Чонбури» стадиони.

Бош ҳакам: Ким Чен Хёк (Ж.Корея).

Голлар: Талал Ҳожи (63, 90).

1. С.АРАБИСТОНИ          2          2          0          0          4-0       6

2. АВСТРАЛИЯ     2          1          0          1          5-5       3

3. ХИТОЙ     2          0          1          1          4-6       1

4. ТОЖИКИСТОН   2          0          1          1          1-3       1

3-ТУР. 22 июнь (пайшанба)

15:00 Тожикистон - Австралия

15:00 С.Арабистони - Хитой

ТЎПУРАРЛАР:

Ван Ю Донг (Хитой) - 3та

Ким Мин Чун (Ж.Корея) - 3та

Юн До Ён (Ж.Корея) - 3та

Исмоил Голизода (Эрон) - 2та...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.