ОКМК Эргашев, Исмоилов, Денисов, Турсунов, Ҳақназари ва яна 3 футболчи билан хайрлашди

ОКМК Эргашев, Исмоилов, Денисов, Турсунов, Ҳақназари ва яна 3 футболчи билан хайрлашди

ОКМК клуби 2023 йил якунларига кўра, 8 нафар футболчиси билан хайрлашганини расман эълон қилди.

«Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамизни, шартномаси тугаган 8 нафар  футболчилар тарк этди», - дейилади клуб хабарида. 
Дарвозабон: Ботирали Эргашев
Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Виталий Денисов
Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов, Сиаваш Хақназарий, Муҳаммаданас Ҳасанов
Ҳужумчилар: Миржаҳон Мираҳмадов ва Мартин Боаке билан дўстона хайрлашилди.
Қайд этилишича, ОКМК клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда ва яқин орада янги трансферларни эълон қилади.