АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ХОРИЖ МАТБУОТИ НИГОҲИДА.
Футболимизни ҳар қанча танқид қилмайлик, ижобий ўзгаришлар ҳам бор, албатта. Дейлик, Олимпиада йўлида тузилган «Олимпик» лойиҳаси хорижда ҳам эътироф этилмоқда. Тўғри, Темур Кападзе бошқарувидаги клуб ва терма жамоа учун асосий синовлар энди бошланади. Лойиҳа нечоғли муваффақиятли чиққанини U-23 терма жамоасининг Париж-2024га йўлланма олиш-олмаслиги кўрсатиб беради, албатта. Барчаси вақт ҳукмидаги масала. Ҳозирча эса «Спорт День за Днем» нашри томонидан «Олимпик» лойиҳаси хусусида тайёрланган мақолага эътибор қаратамиз.
Муаллифдан
Одатда ҳамма томоша кўрадиган ва муҳокама қилаётган футбол воқеликларига эътибор қаратишни ёқтирмайман (камдан-кам ҳолатларда ЖЧ каби катта турнирлар бундан мустасно). Ўзбекистон чемпионатига тахминан 1 йилча олдин алоҳида қизиқа бошладим ва унинг Қозоғистон лигасидан анча жонлироқ эканлигига яна бир бора амин бўлдим. Мен учун МДҲ ҳудудидаги энг кучли лигалардан бири. Март ойида ҳаммаси билан яқинроқ танишиш учун Тошкентга бордим ва қанчалик ғалати туюлмасин, ҳукуматнинг футбол ишларига аралашувида ижобий томонларини ҳам кўрдим. Янги ўзбеклар (U-20 тоифасида Осиё кубоги-2023 чемпионлари) нафақат яхши мураббийлар (улардан бири ўша машҳур Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан) қўлига тушишгани, балки юқоридан олимпия терма жамоаси учун катталар футболида базавий клуб тузиш ва уни дарҳол ишга туширишга қарор қилингани ортидан ҳам жиддий юксалишга эришишди муболағасиз. Хуллас, Тошкентда олимпия ўйинлари учун ноёб футбол лойиҳаси яратилган.
Бундан 35 йил олдин собиқ иттифоқ олимпия термаси Сеул Олимпиадасида олтин медаль ютганди. Ўша жамоанинг айрим йигитлари 1990 йили Италияда ўтказилган мундиалда иштирок этишди, кейин МДҲ байроғи остида Швеция мезбонлик қилган Евро-92 финал қисмига йўл олишди. Агар иттифоқ парчаланмаганида, 1988 йилги ўша чемпион таркиб ўз ҳолича ёки бошқача шаклда ривожлантириларди катта эҳтимол. Нима бўлмасин, ҳозирги факт шуки, 1988 йилдан буён Россиядан бирор жамоа Олимпиадага чиқолмаяпти. Аксинча, лимит каби турли тўсиқлар туфайли сифатли ёшлар етишмаслиги ҳақида аламли «қўшиқ»ларни янада баландроқ овозда эшитганмиз. Умуман, бутун собиқ иттифоқ мамлакатларида ҳам асосий спорт мусобақаси футбол йўналиши бўйича айтарли ютуқ йўқ. Қаердадир ёшларга эътибор паст, қаердадир яхши таркиб йиғилган, аммо марра сари озгина қолган... Тўғри, адолат нуқтаи назаридан айтиш керак, Олимпиада саралаши ҳаттоки, ЖЧникидан ҳам мураккаб. Эътиборлиси, биринчи бўлиб айнан Ўзбекистонда омад келишини кутишдан чарчашди. Бунинг ажабланарли томони ҳам бор...
Меҳмондорчилик, енгилгина тамадди
Ўзбекистондаги энг даҳшатли ибора - «Ҳозир енгилгина овқатланиб оламиз». Аэропортдан чиқишингиз билан таом ҳақида гапира бошлайдилар. Эрталабки со-ат 6да сизни кабобхўрликка олиб боришлари мумкин, чунки намоздан кейин у жуда мазали иссиқ нон билан «енгил» ўтади. Соат тахминан 11да эса палов ейишингиз керак, албатта. Соат чамаси 3га бориб, шўрва ичмасангиз, кимдир сиздан хафа ҳам бўлади. Кечқурунчи? Кечки «озгина овқатланиш» зиёфатни англатади. Унда ҳамма нарса бор, яна мазали ҳам. Дейлик, баҳорда шунга мос таомлар... Сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш керак, витаминга эҳтиёж бор. Катта идишда қайнатилган картошка, шолғом, сабзи, карамдан ҳосил бўлган «тоғ» олиб келинади. Унинг устида қўй қовурғасидан ясалган Эйфель минораси... Қисқаси, витамин етишмаслиги шунчаки, мумкин эмас.
Ҳукумат буйруғи етарли
Миллий стадион ҳайқиради, қичқиради, оёқ қоқади, байроқларни силкитади. Трибуналарда 35 минг киши бор (умумий сиғими шунча), аммо худди бутун Ўзбекистон йиғилгандек. Ложалардаги одамлар фақат танаффус юзага келсагина «енгилгина овқатланиш» учун ойнага қараб югуришади, кейин йўлда чайнаб, яна ортга қайтишади. Селфи учун ҳеч ким келмади. Эҳтимол, майдонда «ўзга сайёралик»лар борлиги учундир... Ўзбекистон U-20 термаси 2 ҳафта ичида Сурия ва Ироқ жамоаларини енгди, Австралия ва Жанубий Корея тўсиғидан пенальтилар серияси бўйича ўтиб, Осиё кубоги финалида ироқлик ёшларни яна бир бора мағлубиятга учратди. Равшан Ҳайдаров жамоаси кубокни қўлга киритиш баробарида бутун турнир давомида 1тагина гол қўйиб юборди (голлар нисбати - 5:1). Менинг хотирамга эса Ж.Корея термасидан кўпроқ масофани босиб ўтган биринчи жамоа сифатида ўрнашди. Ўзбекистонлик ёшлар ярим финалда пенальти тепишишдан кўра, ўлишни кўпроқ хоҳлашди, гўё. Тезлик, тўпни олдинга силжитиш, максимал ҳажмда чидам, тинимсиз ҳаракат - ўзбеклар яқиндагина Марказий Осиё минтақасига меҳр билан қарай бошлаган халқаро скаутларни ҳайратда қолдиришди.
Ўзбекистон бутун дунё учун сенсация яратди, лекин ўзига эмас. Маҳаллий футбол раҳбарлари яқинда вазифани ортиғи билан бажариш режасига ўтишди. Ҳаммаси алоҳида ғоядан бошланди, бунга манба ҳам топилди. Ҳа, маъмурий. Ахир бунингсиз иложи йўқ. Олимпиада йўлидаги навбатдаги омадсизликдан сўнг турли айюҳаннослар ва лимит ҳақидаги нолалар ўрнига ёш футболчилардан алоҳида клуб тузиш ва янги олимпия саралашини кўзлаб, уни катталар мусобақаларига қўшиш тўғрисида қарор қабул қилинди бир гуруҳ масъул шахслар томонидан. Расмий равишда бу тажриба Хитойдан олинди, аммо хитойлик ёшларнинг ютуқлари ҳақида ҳали гап йўқ. Ўзбекларнинг футбол учун табиий лаёқатлари анча баланд. Фақат буни англаш қолди.
МДҲ мамлакатлари учун стандарт саналган омиллар тўплами Ўзбекистон футболига ҳам анча вақт муваффақият қозониш йўлида халақит берди: ўсмирлар секторига боғлиқ суст селекция, ёшларда ўйин амалиёти етишмаслиги, яна «енгилгина тамадди» ва маҳаллий йигитлар менталитетининг ўзига хос жиҳатлари. Футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан тузилган «Олимпик» клуби эса ислоҳ усули бўлди. Табиийки, манбасиз жамоа шакллантириш мумкин эмас. Суперлига клублари ўринбосарларидан шакллантирилган клубни дарҳол Про-лигага қўшишнинг эса сиёсий розиликсиз иложи йўқ. Мана сизга имконият, марҳамат, фойдаланинг. «Ҳукумат жамоа Олимпиадага чиқолмаганидан кейин вазиятни тузатиш тўғрисида буйруқ берди», - дейди Orient Group асосчиси, «Олимпик» президенти, Ўзбекистондаги энг яхши спорт функционерларидан бири, жумладан, маҳаллий бокс федерацияси раҳбари Сакен Полатов. Суҳбатдошнинг дангал гапи ва кучли ишончи ўз йўлига. Ҳа, вазифа қўйиш ва буйруқ бериш зарур, аммо муҳими, буни бажариш жараёнини бошқариш, лойиҳа билан шуғулланишдир. Вақтида Полатов жамоаси «Локомотив» (Тошкент) бошқарувини қўлга олган ва у «Пахтакор» ҳамда «Бунёдкор» ўртасидаги чемпионлик курашига кира олганди. «Темирйўлчилар» узоқ вақт шоҳсупа атрофида айланиб, кейин кетма-кет 3 марта чемпион бўлишди, шунинг баробарида етакчи футболчиларни сотишдан ҳам қайтишмади. Бошқарув тажрибаси мавжудлиги ва муносиб мураббийга ишонч - бу «Олимпик»ни том маънода йўқ жойдан шакллантириш имконини берди. Клуб бошқаруви Ўзбекистон миллий жамоаси бош гвардиячиси Темур Кападзега ишониб топширилди. Унинг олдига терма жамоани Олимпиада саралашига тайёрлаш вазифаси қўйилди, клуб ўйинини ҳам шу мақсад йўлида шакллантириши талаб этиларди. «Шубҳасиз, бу мен учун янги чорлов эди, зеро, футболимизда ўзгача тажрибага қўл урилди, - дейди Кападзе. - Ўша вақт ёшлар термаси мураббийи эдим ва шогирдларим олимпия циклига мос келардилар. Мен билан ишлаган кўплаб йигитлар ўз клублари ўринбосарлари рўйхатида бўлсаларда, уларда амалиётсиз қолиш хавфи йўқ эмасди. Қолаверса, ўринбосарлар жамоаларидаги шароитларни яхши билардим. Яхши овқатланиш йўқ, сифатли майдонлар йўқ, машғулотлар жараёни ҳам талаб даражасида эмасди. Кўплар йигитларнинг «дубл»дан асосий жамоага ўтиш оралиғида йўқолиб қолишганида ажабланадиган томони йўқ, чунки ҳаммасида фарқ жуда катта эди. Аслида ҳақиқий вундеркиндлар келишарди, кейин эса...».
Кападзе сўзларини деярли 10 йилдан буён Ўзбекистон МОҚ бош котиби лавозимида ишлаётган Ойбек Қосимов ҳам тасдиқлайди, у бундан олдин «Пахтакор» топ-менежери сифатида футболда ҳам тажриба орттирган: «Олимпиадага чиқиш учун бизда рақобатлашиш тажрибаси йўқ эди, гарчи истеъдодларга эга бўлсакда. Биринчидан, терма жамоа аъзолари клубларда асосий ролда эмасдилар, иккинчидан, фақат бир неча ҳафтага йиғилишарди. Учинчидан, йигитлардан ҳар сафар янги мураббий, унинг талаблари, янги жамоадошлар ва янги тактикага мослашиш талаб этиларди. Оқибатда реал шароитда синовдан ўтиш қийинлашарди». Қосимовнинг сўзларига кўра, лойиҳа тезда спорт вазири томонидан тасдиқланди. Аммо шубҳа йўқ эмасди, барибир. Бинобарин, янги тажриба одатда синов тариқасида қабул қилинади, боз устига, бошида таҳлил қилиш имкониятисиз. Мураббийларнинг бу каби шубҳалари «Олимпик»нинг олдинроқ туғилишига тўсқинлик қилгани ҳам бор гап. Маъмурий ресурс фақат 2021 йилда, жамоа Про-лигада биринчи ўйинларини ўтказганидагина ҳаракатга тушди. Савияни кўтариш вазифаси билан, албатта. Кимдир кулгандир эҳтимол... «Табиатан шахсан ўз олдимга ҳамиша максимал вазифаларни қўяман. Мақсад қанча юқори бўлса, унга шунчалик интиласиз, кўпроқ нарсага эришасиз, - дейди Кападзе, - Лекин «Олимпик»да иш учун муносиб шароитлар яратилишини тасдиқлаб олганимдан кейингина фаолият бошладим. Табиийки, бундай лойиҳага бир мураббий етарли эмас, у ким бўлишидан қатъий назар. Бундан ташқари, асосий шарт шу бўлдики, клубларнинг асосий таркибига кирган йигитларга тегмасликни сўрашди. Натижада кимлар «дубл»да қолишлари, кимлар янги босқичга ўтолмаслигини тушуниш учун қишки йиғинларни кутишимизга тўғри келди. Ваҳоланки, тўлиқ жамоага эга бўлиш учун 30 нафар футболчи олишимиз керак эди». Фаолияти шубҳа остида қолган кўплаб йигитлардан тузилган «Олимпик» амалда 2021 йилиёқ, биринчи мавсум якунидаги ўтиш ўйинида «Машъал»ни енгиб, Суперлигага чиқди.
P.S.: давоми газетамизнинг кейинги сонларида.
Иван ЖИДКОВ («Спорт День за Днем»)
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789