Олимпиячиларимиз Мисрдан аламли мағлубиятга учради

Олимпиячиларимиз Мисрдан аламли мағлубиятга учради

Хабарингиз бор, бугун олимпия термаси (U23) ҳам Тошкентда навбатдаги ўртоқлик ўйинини Миср олимпия жамоасига қарши ўтказди.

«Бунёдкор» стадионида қарийб 10 минг томошабин қаршисида ўтган баҳсда дастлаб Алишер Одилов ҳисобни очган бўлсада  худди миллий термамиз сингари мисрликлар иродали ғалабаг эришишди. 
Ушбу голдан 3 дақиқа ўтиб, бош ҳакам Рустам Лутфулин Маҳмуд Маҳаммаджоновга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, вакилларимизни майдонда бир киши кам қолдирди. Бу эса ўйиндаги кульминацион воқеага айланди.
72-дақиқага келиб Билол Мазҳар ҳисобни тенглаштирган бўлса, 89-дақиқада Зиёд Муҳаммаднинг "оригинал" кучли зарбасидан кейин Владимир Назаров дарвозасидан 2-тўпни олиб чиқди – 1:2.
Шундай қилиб, ёшларимиз Тошкентдаги икки ўртоқлик баҳсида ҳам ғалабага эриша олмади. Эслатиб ўтамиз, улар  дастлабки ўйинда Испания (U21) билан голсиз дуранг (0:0) натижа қайд этишган.

Ўртоқлик учрашуви. 

ЎЗБЕКИСТОН - МИСР 1:2 

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазетдинов, Александр Сидоров, Раҳимбек Каримов

Гол: Алишер Одилов (Ҳусайн Норчаев) 27, Билол Мазҳер (Аҳмад Ҳаваш) 72, 1:1, Зиёд Муҳаммад

Ўзбекистон - 12. Владимир Назаров, 3. Маҳмуд Маҳаммаджонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Хожимат Эркинов, 11. Отабек Жўрақўзиев (Жасур Жалолиддинов,51) 13. Элдор Бегимов (Одилбек Абдумажитов,66) 16. Асадбек Раҳимжонов, 17. Абдурауф Бўриев, 19. Хусайн Норчаев (Руслан Жиянов,66) 22. Алишер Одилов (6. Беҳзод Шамсиев,86) 25. Умарали Раҳмоналиев (23. Диёрбек Ҳолматов, 85)
Захира: Боймуродов, Мирсаидов, Султонмуродов, Ибрагимов, Ҳошимов, Эсанов, Абдунабиев,

Миср: 1 Хамза Алаа Абдалла, 3. Омар Фаед Абдулвахоб, 4. Ахмед Эид Муҳамма, 5. Ҳуссам Абдулмажид Абдулсалом, 7. Маҳмуд Сабир Абдулмуҳсин ( 24. Аҳмад Саид Абду Наби,80), 9. Осама Фейсал Ахмед, 11. Ахмед Фавзи (8. Араби Бадер Муҳтор,54) 14. Ахмед Атеф Эл Сави (22. Зиёд Муҳаммад), 17. Муҳаммад Муҳаммад Шахата, 19. Али Маҳмуд Заазаа, 27 Муҳаммад Ҳамди (21. Муҳаммад Ашраф, 54)

Захира:16. Али Муҳаммад Ал Габри, 23. Муҳаммад Аҳмад Сеҳаа, 20. Муҳаммад Самир, 15. Муҳаммад Тариқ Морад, 6. Маҳмуд Геҳад Муҳаммад,  30. Аҳмад Ҳаваш, 

Огоҳлантириш: Маҳмуд Маҳамаджонов 45+3, Маҳмуд Маҳамаджонов 53, Осама Фейсал Аҳмед 80, Билол Масҳер 86

Четлатиш: Маҳмуд Маҳамаджонов 53