Осиё кубоги U17 саралаши. Ўзбекистон Бруней дарвозасига 14та гол киритди

Осиё кубоги U17 саралаши. Ўзбекистон Бруней дарвозасига 14та гол киритди

Осиё кубоги U17 саралаши доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Бруней ўсмирлар жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

«Жар» стадионида ўтган J гуруҳининг 1-тур ўйинида Ўзбекистон Брунейни 14:0 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учратди.
Ўсмирларимиз 8-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, 1-таймда жами 8 та гол уришди. Иккинчи таймда 6 та гол рақиб дарвозасига жойланди. Голлар серияси 90+ дақиқаларгача давом этди.   
Бироқ 2-турдаги рақиб анча жиддий — Жанубий Корея. Ўйин 7 октябр куни бўлиб ўтади.

Осиё кубоги U17 саралаши
Бруней — Ўзбекистон — 0:14
Ҳакам: Шукри Ҳуссайн (Саудия Арабистони)
Голлар: Озодбек Ўктамов 8, Амирбек Саидов 10, Лазизбек Мирзаев 19, Лазизбек Мирзаев 23, Абдулҳамид Турғунбоев 30, Лазизбек Мирзаев 32, Дилшод Абдуллаев 42, Шодиёр Шодибоев 44, Оллоҳберган Каримов 76, Абдулҳамид Турғунбоев 80, Қувончбек Абраев 82, Зириллохон Мухторов 82, Азизбек Тўлқинбеков 90, Абдулҳамид Турғунбоев 90+1.
Ўзбекистон: 16.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озодбек Ўктамов, 7.Лазмзбек Мирзаев, 8.Беҳрўз Шукруллаев, 9.Амирбек Саидов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 13.Беҳрўз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 17.Оллоҳберган Каримов, 23.Дилшод Абдуллаев.
Захира: 1.Диёрбек Тўлабоев, 12.Асилбек Нумонов, 2.Мамадалихон Олимов, 3.Даниил Панфёров, 4.Озодбек Сотволдиев, 11.Зириллохон Мухторов, 15.Даниил Нугманов, 16.Аминбек Ёқубов, 18.Абдулҳамид Икромов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 20.Қувончбек Абраев, 22.Беҳрўз Исматов.