Осиё кубоги U23, 1-тур: Қатарда ғалаба, Австралияда дуранг ...

Осиё кубоги U23, 1-тур: Қатарда ғалаба, Австралияда дуранг ...

Хабарингиз бор, 15  апрель (душанба) куни Дохда Осиё кубоги U23 ўйинларига старт берилди.

Жумладан, Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берадиган турнирнинг А гуруҳида 1-турнинг икки учрашуви ўтказилди. Австралия олимпия жамоаси Иордания билан дуранг қайд этди – 0:0. 
Очилиш ўйинида эса мезбон Қатар олимпия жамоаси Индонезия устидан ғалабага эришди – 2:0. Шу куни индонезияликлар икки четлатишдан кейин учрашувни 9 киши бўлиб якунлашди.

Осиё кубоги U23. 1-тур

А гуруҳи. 15 апрел

ҚАТАР U23 – ИНДОНЕЗИЯ U23 – 2:0

Голлар: Холид Али Сабоҳ 45+1 пеналти, Аҳмад Ар-Рави 54

Четлатишлар: Женнер 46, Рамазон Сананта 90+6 (иккиси ҳам Индонезия)

АВСТРАЛИЯ U23 – ИОРДАНИЯ U23 – 0:0.

Эслатиб ўтамиз, Темур Кападзе шогирдлари 1-турда 17 апрел куни Малайзияга қарши майдонга тушади. Ўйин чоршанба куни соат 18:00да бошланади.