Палинья мавзуси қишда давом этади...

Палинья мавзуси қишда давом этади...

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухель «Фулхэм» ярим ҳимоячиси Жоау Палиньяни кузатишда давом этади.

28 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасининг сўнгги соатларида «Бавария» ярим ҳимоячисига айланиши мумкин эди, аммо «Фулхэм» келишувни маъқулламади. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Бавария» Палиньянинг Германияга кўчиб ўтишга қарор қилган иштиёқидан ҳайратда. Бундеслига гранди ҳақиқатан ҳам қишки ойна очилганда яна шартнома таклиф қилишга ҳаракат қилади. Томас Тухель ва клуб раҳбарияти январь ойидаги асосий мақсад сифатида айнан португалиялик футболчини белгилашди. Жоау Пальиньянинг айни дамдаги баҳоси, Transfermarkt маълумотларига кўра, 40 миллион евро.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.