Павар сафдан чиқди

Павар сафдан чиқди

«Интер» ҳимоячиси Бенжамен Павар Италия чемпионати 11-тури доирасидаги «Аталанта»га қарши ўйинда (2:1) жиддий шикастланди.

Футболчи бу йил бошқа майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори. Франциялик футболчининг тизза бўғими жароҳатланди. Катта эҳтимол билан у январь ойида майдонга қайтади, деб хабар бермоқда RMC Sport. Павар ўтган ёзда «Бавария»дан «Интер»га ўтган эди. Трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилган. 27 ёшли ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 10та ўйин ўтказди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.